«Тоттенхэм» январь ойида Жей Родригес учун 15 млн фунт бермоқчи

Narzulla Saydullayev
29 окт 2014, 09:00
«Тоттенхэм» устози Маурисио Почеттино «Саутгемптон» ярим ҳимоячиси Жей Родригесни ўз жамоасига қўшиб олмоқчи.
Январь ойида «Тоттенхэм» 25 ёшли вингер учун 15 миллион фунт беришга тайёр. Ўтган ёзда «Тоттенхэм» ва «Ливерпуль» Родригесга қизиқишганди, аммо ўшанда трансфер амалга ошмаганди.

Футболчи бу мавсумда жароҳати туфайли ҳали умуман майдонга тушмади. Ўтган мавсумда у АПЛда 13та ўйинда 15та гол урганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru