

"Ҳужум чизиғини кучайтириш учун бир қанча вариантларни кўриб чиқмоқдамиз. Трансфер ойнаси ёпилгунча яна бир ҳужумчини ўз сафимизга қўшиб оламиз. Бизга ўйин тизгинини ўз қўлига олиб, вазиятни ўзгартириб юбора оладиган ҳужумчи керак. Баъзида бир ҳужумчи билан ўйнаймиз, баъзида эса икки нафар ҳужумчи асосий таркибда тушади", - дейди мураббий.
Аввалроқ, лондонликлар Москванинг "Динамо" жамоаси ҳужумчиси Александр Кокоринга қизиқиш билдираётганликлари ҳақида хабарлар тарқалганди.



