UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:58А Серияда ким чемпион бўлади? Чемпионлик ўйинлари учун таркиблар маълум!  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  2 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  0 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  70 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  51 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  3 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  15 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4

"Тоттенхэм" ва "Ювентус" ўртасидаги 5 фарқ Янгиликлар

"Тоттенхэм" ва "Ювентус" ўртасидаги 5 фарқ

Почеттино жамоаси математикада мағлуб бўлди.

ЕЧЛнинг 1/8 финалидаги ўйинлар ҳисобларини олдиндан айтиб бўлмасди. Чорак финалга чиқишни биринчи учрашувдаёқ уддалаганлар ҳам бўлди, ундаги иккинчи баҳслар эса шунчаки расмиятчилик учун ўтказилади. "Шпорлар" ва "кекса синьоралар" шундай тизимда ўйнашдики, ғолиб жамоа жасоратли, иштиёқманд кўринди.

"Тоттенхэм" "Ювентус"га қарши жангга чиққан суворийдек ўйнади. Ҳа, улар тезкор, реактив ўйнашди, бироқ бу кейинги босқичга чиқишга етмади. "Юве" биринчи бўлимни ҳимояда ўтказди, кейинчалик қандайдир 3 дақиқа ичида кейинги босқич масаласини ҳал қилиб юборди. Оддийгина математикага кўра, туринликлар 3,3 фоиз куч сарфлашди. Бу эса қандай бўлганини ўзлари билишади.

ТАЖРИБА>ЁШЛИК

"Тоттенхэм" ЕЧЛда қатнашаётган энг ёш жамоалардан бири. Жамоанинг муҳим футболчилари 25 ёшга ҳам кирмаган. Бу факт, демак ёшлик катта баҳсларда тажрибага имкониятни бой бермоқда. Албатта, ҳар ҳафтада АПЛда, кейин ЕЧЛда оғир ўйинларни ўтказиш осон эмас. "Тоттенхэм" Туринда ўз имкониятини сақлаб қолишни уддалаганди. Бироқ ёшларнинг "ёқилғиси" бир соатга ҳам етмади, оқибатда "шпорлар" ютқазди. 90 дақиқада Игуаин ва Дибала жуфтлиги зарба берган вақтида ёш ҳимоячилар яхши ўйнай олишмади.

Тажрибали "Ювентус" эса атиги 3 марта дарвоза томон зарба йўллаган ва шуларнинг иккитасидан фойдалана олган.

ТЕЗЛИК>АНИҚЛИК


"Тоттенхэм"-2018нинг асосий сифати - тезлик. "Шпорлар"нинг оёқлари деярли ҳар бир баҳсда тинмайди, "Ювентус" ҳам шулар жумласидан. Италия жамоаси эса фақатгина сифатга эътибор беришмоқда, кутишади, куч сақлашади ва бир бора ҳужумга ўтиб, гол уришади. Балким бунда асосий роль рақибнинг ўйинидир, бироқ учрашув давомида "Ювентус" каби ўйнаш ҳам жуда қийин.

"Ювентус" ортиқча ҳаракат қилмади, ўз ярим майдонида кучни сақлади. Сабаби "шпорлар" устидан ғалаба қозониш керак. Бу вақтда аргентиналик ҳужум тандеми рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш учун йўллар излади, ҳимоя эса бўш эди. Йўлни Игуаин топди, кейинчалик буни Дибалага ҳам ўргатди. Игуаиннинг Паулога берган пасида ҳимоянинг бўш ўйини кўриниб қолди, Дибала эса аниқлик билан дарвозани ишғол этди. Бу билан у ўзини бошқа топ-жамоаларга кўз-кўз қилган бўлса ҳам ажаб эмас. Томоша қилишга арзийди!

ҲИМОЯ>ҲУЖУМ

Бу кўпчилик учун оддий. Тўпни ушлаб туриш, кетма кет берилган зарбалар, жуда кўп бўлган бурчак зарбалари мезбонларга ёрдам бермади. Улар бир ҳил ҳаракат қилишди, турфалик кўринмади.

Бутун дунё футболида бир қоида бор: ҳужумдан кўра ҳимояга катта эътибор бериш керак. Мураббийлар жамоани айнан ҳимоядан қуришни бошлашади, ҳужумкор футболчилар эса кейинроқ топиб олинаверади. Энг яхши ҳимоя қўрғони эса манаман деган ҳужумчилардан қудратлироқ ва қимматроқдир. Гарчи "Ювентус" Бонуччини сотиб юборган бўлса-да, ҳали ҳам идеал даражадаги орқа чизиқ вакилларига эга. Бу эса италиялик жамоани кейинги босқичга олиб чиқишда мухим роль ўйнади.

ИГУАИН+ДИБАЛА>КЕЙН+АЛЛИ+СОН+ЭРИКСЕН

Аргентиналик тандем икки голнинг асосчилари бўлди. Игауин гол урди, чиройли пас ошириб берди. Лондон жамоасининг квартети орқали бир тўп киритилди. 2 > 1. "Ювентус" > "Тоттенхэм".

АЛЛЕГРИ > ПОЧЕТТИНО

Энди умумий деталларга ўтамиз. Буни тушунтириш ва тушуниш жуда қийин. Бироқ Туриннинг ғалабасида Массимилиано Аллегрининг фалсафасининг ўрни катта. Кичик ўзгаришлар, таркибга, тактикага берилган ишлов "кекса синьора"нинг жонига оро кирди ва якуний ғалабани келтирди.

Почеттино жамоасида эса захира етишмади ва ўйинни назорат қилишда хатоликка йўл қўйди. Унинг олдида вазиятни тўғрилаш учун ярим йилдан камроқ вақт бор, бироқ энди ЕЧЛда ўйнашмайди.

"Ювентус"нинг яхши кайфият ("Лацио" устидан қозонилган ғалаба ва "Наполи"нинг мағлубияти) янада кўтарилди. "Тоттенхэм" энди АПЛда ўз кучини намойиш этади ва 2-ўрин учун курашади. "Кекса синьора" эса Англия жамоасига футболни қандай ўйнаш кераклигини тушунтира олди.

Миржалол Норматов

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика