

"90min" хабарига кўра, Англия клуби ёздаёқ режаларини амалга оширмоқчи. Ушбу трансферни "шпорлар" устози Жозе Моуриньюнинг ўзи истамоқда. Футболчининг ёзда ПСЖ билан тузган шартномаси якунига етади ва эркин агентга айланади. Шунингдек, унинг хизматларига Дортмунднинг "Боруссия"си ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Ушбу мавсумда 28 ёшли Менье ПСЖ таркибида 27 ўйинда қатнашди ва 1 гол ҳамда 2 ассистентлик қайд этди.



