"Тоттенхэм" президенти "Челси"нинг Кейн бўйича таклифини кутмоқда
29 апр 2023 10:47
Янгиликлар
"Тоттенхэм" президенти "Челси"нинг Кейн бўйича таклифини кутмоқда
"Кўклар" музокараларда устунликка эга бўлиши мумкин.
"Тоттенхэм" президенти Дэниэл Леви "Челси" ёзда Ҳарри Кейн трансфери борасида унга мурожаат қилишига ишонмоқда, деб хабар берди "TalkSport".
"Челси" катта эҳтимол билан Маурисио Почеттинони бош мураббий этиб тайинлайди. Аргентиналик мутахассиснинг шахси "Челси" учун устунлик тақдим этади. Негаки, Ҳарри Кейн Почеттино бошчилигида 200 дан ортиқ ўйин ўтказган.
Бироқ Левига қолса, Кейнни АПЛ клубига сотмаган бўларди, лекин шу билан бирга, у Ҳарри 2024 йилнинг ёзида тугайдиган "шпорлар" билан шартномасини узайтириши даргумон эканлигини тушунади.
Фикрлар