"Тоттенхэм" Порро учун 37 млн евро тўлашга тайёр
24 янв 2023 17:48
Янгиликлар
"Тоттенхэм" Порро учун 37 млн евро тўлашга тайёр
"Тоттенхэм" ҳамон "Спортинг" ҳимоячиси Педро Поррони ўз сафига қўшиб олиш ниятида юрибди.
Буни журналист Фабрицио Романо маълум қилди.
Манбанинг хабарига кўра, инглиз клуби яқин орада 23 ёшли испанияликнинг трансфери бўйича музокараларнинг янги босқичига киришади. "Тоттенхэм" футболчи учун бонусларни ҳисобга олмаганда 37 миллион евро тўлашга шай ва битимга "шпорлар" футболчиларидан бири ҳам киритилиши мумкин.
Порро 2022/23 йилги мавсум "Спортинг" либосида барча мусобақаларда 24 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали ҳимоячини 25 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар