"Тоттенхэм" футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин

Aslanov Jasurbek
16 авг 2018, 11:46
"Тоттенхэм" ҳимоячиси Тоби Алдервейрелд фаолиятини "Бавария"да давом эттириши мумкин.

Футболчи немис клубида ПСЖга кетиши кутилаётган Жером Боатенг ўрнини эгаллаши мумкин.

"Тоттенхэм" 29 ёшли ҳимоячини қўйиб юборишга тайёр. Алдервейрелднинг "Тоттенхэм" билан шартномаси 2019 йилнинг ёзида якунига етади. Футболчининг товон пули 25 млн. фунт.

Олдинроқ, Алдервейрелдга "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдиргани, аммо томонлар трансфернинг нархи борасида келиша олишмагани эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror