"Тоттенхэм" футболчиси "Атлетико"га ўтиши мумкин

Alisher
28 июн 2022, 11:07
"Атлетико" "Тоттенхэм" ҳимоячиси Жафет Тангангага қизиқмоқда.

23 ёшли англиялик жамоасини ўзгартиришга тайёр, сабаби ҳозирги клубида етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмаяпти.

Танганга 2021/22 йилги мавсум "Тоттенхэм" таркибида 19та ўйинда майдонга тушди.

Transfermarkt ҳимоячини 12 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo