"Тоттенхэм" бош мураббийи лавозимига иккита номзод бор

Sherzod Nurmatov
20 май 2023, 15:38
"Шпорлар" яқин орада якуний қарор қабул қилади.

Луис Энрике ва Арне Слот – "Тоттенхэм" бош мураббийи лавозимига асосий номзодлар. Бу ҳақда "The Telegraph" нашри хабар бермоқда.

Ҳозирда Энрике ишсиз. "Шпорлар" у билан музокаралар олиб борган. Слотни олиш қийинроқ бўлади, чунки унинг "Фейеноорд" билан шартномаси бор. Лондонликлар мутахассис ўтишга рози бўлса, унинг учун 6 миллион евро тўлаши керак бўлади.

"Тоттенхэм" президенти Дэниел Леви тез орада бош мураббий борасида якуний қарорга келиши кутилмоқда, шундан сўнг "шпорлар" ёзги трансферлар устида ишлай бошлайди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Telegraph