

Манбанинг хабарига кўра, "шпорлар" ўз таркибларини 23 ёшли ямайкалик футболчи билан кучайтиришмоқчи.
Леверкузен клуби футболчи учун 45 миллион евро атрофида олишни режалаштирмоқда. Футболчига шунингдек "Эвертон" ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Бэйли 2019/20 йилги мавсум "Байер" таркибида 33та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 3та ассист қайд этди. Transfermarkt футболчини 29,5 миллион еврога баҳоламоқда.


