UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  1 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  0 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  1 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  6 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  3 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  13 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  12 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  6 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  36 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0

"Тоттенхэм", "Бавария" ва "Реал" каби жамоаларни нима бирлаштириб турибди? Янгиликлар

"Тоттенхэм", "Бавария" ва "Реал" каби жамоаларни нима бирлаштириб турибди?

Европанинг энг кучли топ-5 рўйхатидаги миллий чемпионатларда чемпионат қизғин паллага кириб бормоқда.


Кучли-бешликда мағлубиятга учрамай келаётган жамоалар билан таништириб ўтамиз.


Англия премьер лигасининг 10-тури ортда қолди. Ушбу чемпионатда ҳали мағлубият нималигини билмай келаётган жамоа "Тоттенхэм" ҳисобланади.

Маурисио Почеттино бошчилигидаги "шпорлар" ҳозиргача ўтказилган 10 та ўйиндан бештасида ғалаба нашидасини суришган бўлса, қолган 5та баҳсда дуранг қайд этишган. Турнир жадвалида ҳам муносиб тарзда 5-поғонада боришмоқда.

Италия А Сериясидаги барча жамоалар 11-турга келиб мағлубият аламини татиб кўришга улгуришган.


Испанияда эса Зинедин Зидан бошқарувидаги "Реал" майдонни боши эгик ҳолда тарк этмаётган ягона жамоа саналади.


Францияда ҳам фақатгина биргина жамоа ҳали мағлубиятга учрамаган. Ҳозир барчанинг ҳаёлига ПСЖ келиши мумкин, йўқ, адашдингиз. Марио Балотелли тўп сураётган "Ницца"ни ҳозирча мағлуб этадиган жамоа топилмаяпти. "Ницца" ўтказилган 11 ўйиннинг 9тасида ғалаба қозонган ва 2 маротаба дуранг ўйнаган. Турнир жадвали карвонбошиси ҳам айнан "Ницца" жамоаси бўлиб турибди.


Бундеслигада ҳали мағлубиятга учрамаган жамоалар сони бошқа лигаларга нисбатан анча кўп. Германия чемпионатининг 9-туридан сўнг "Бавария" билан биргаликда дебютант "Лейпциг" ҳамда 29 ёшли бош мураббий Юлиан Нагельсманн бошқараётган "Хоффенхайм" мағлубиятсиз серияни давом эттиришмоқда.


Ушбу жамоалар мос тарзда 1, 2 ва 3-ўринларни банд этиб туришибди.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика