"Тоттенхэм" Аргентина терма жамоаси футболчисига қизиқиш билдирмоқда

Sherzod Nurmatov
15 дек 2022, 13:28
"Тоттенхэм" Аргентина терма жамоаси футболчисига қизиқиш билдирмоқда.

"Тоттенхэм" "Брайтон" ярим ҳимоячиси Алексис Макаллистерга қизиқмоқда.

"The Sun" хабарига кўра, "шпорлар" раҳбарлари ярим ҳимоячини кузатиб боришган ва унинг ўйини манзур келган. "Тоттенхэм" бошқарувчи директори Фабио Паратичи футболчини сотиб олишни маъқуллади.

Макаллистер жорий мавсум "Брайтон" таркибида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 32 миллион еврога баҳоламоқда.

Айни дамда хавбек Аргентина терма жамоаси билан бирга ЖЧ-2022 финалига чиқди. Турнирнинг финал учрашувида Аргентина терма жамоаси Францияга қарши баҳс юритади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›