UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30Sofascore. Москва дербисида Файзуллаев қандай баҳо олди?  2 08:58«Реал»нинг «Арсенал»га қарши баҳс учун қайдномаси эълон қилинди  6 08:23Клаудио Раньери кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  4 07:53Sofascore. Кечаги учрашувда қаҳрамонга айланган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:25Элдор Шомуродов кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  5 02:48Вадим Абрамов: "Станоевич бошқа позицияда ўйнамоқда. Ҳимоядаги муаммоларимиз туфайли шундай ўйнашга мажбур бўляпмиз"  1 01:39А Серия. Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинда захирадан тушиб, гол урган ҳолда "Рома"ни мағлубиятдан қутқариб қолди!  40 01:30Миржалол Қосимов: "Ҳар бир зарба голга айланганида, мухлислар стадионга келмай қўярди. Ўз вақтида мен ҳам уч ёки беш дақиқагина ўйнаганман"  2 00:45Кьеза "Ливерпул"ни А Сериянинг топ клубига алмаштириши мумкин  2 00:11Расман: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси – Жаҳон чемпионатида  17 23:30РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Динамо"ни мағлуб этди, Файзуллаев 66 дақиқа ўйнади  56 23:21Ислом Исмоилов: "Хитой ютишимиз керак бўлган жамоалардан бири эди"  4 22:45Суперлига. "Тошкентли боллар" Жиззахда ютқазишди. "Андижон"да ғалаба, ОКМКда эса дуранг  7 22:36Одил Аҳмедов "Пахтакор"да қанча маош олган ёхуд нима учун Ўзбекистонда жамоадан жамоага кўчиб юриш анъанага айланиб қолган?  8 22:23АПЛ. Зерикарли ўтган "Манчестер Юнайтед" — "Манчестер Сити" ўйинида ҳисоб очилмади, Ҳусанов захирада қолдирилди  144

Тошкентга ким ортиқча: "Локомотив"ми ё "Бунёдкор"? Янгиликлар

Тошкентга ким ортиқча: "Локомотив"ми ё "Бунёдкор"?

ЎФА вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюси ўзига яраша шов-шув бўлди.

Айниқса, у кишининг "Суперлигага Тошкентдан учта жамоанинг нима кераги бор?" дейиши кўплаб муҳокамаларни келтириб чиқарди. Маълумки, пойтахтдан учта клуб - "Пахтакор", "Локомотив" ва "Бунёдкор" Суперлигада иштирок этмоқда. "Пахтакор" ва "Локомотив" чемпионлик учун курашаётган бўлса, "Бунёдкор" ҳам юқори ўринлар учун даъвогарлик қиляпти.

"Пахтакор"нинг бугунги кундаги салоҳияти ва ҳомийси ким эканини инобатга олсак, Умид Аҳмаджонов айтган учта жамоадан бири ҳеч қанақасига "Пахтакор" бўла олмайди. Буёғига иккита клуб қоляпти: "Локомотив" ва "Бунёдкор". "Локомотив" чемпионлик учун курашаётган жамоа ва иккинчи ўринни қўлга киритган тақдирда ҳам ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритади. Агар "Пахтакор" "олтин дубл" қайд этса, учинчи ўринда бўлиш ҳам "темирйўлчилар"га йўлланма беради. Бундай пайтда ОФК олдидаги рейтингимиз тушади, агар "Локомотив" дабдурустдан йўқ бўлиб қолса. Демак, бу ўринда фақат "Бунёдкор" қоляпти. Бечора "қалдирғочлар", қаноти синаётган қалдирғоч.

Самарқанд ва Андижондан Суперлигада жамоа бўлгани яхши. Лекин унда Сурхондарё, Хоразм, Қорақалпоғистонни ҳам унутмайлик. Улар ҳам Ватанимиз сарҳадларидан ўрин олган. Катта-катта шаҳарларни кўрамиз. Аввало пойтахтда клубларда имконият бошқа шаҳарларга кўра кўпроқ бўлади. Ўз пайтида "Трактор" жамоасида маблағ бўлмаса-да, кўпчилик футболчилар битта мавсум учун бу жамоага келиб кетардилар, сабаби "Трактор" улар учун трамплин вазифасини бажариб берарди. 

Хориж клублари ҳам асосан пойтахт клубларини кузатиб боришади: бу селекция учун қулай. Сўнгги йилларда пойтахт клублари - "Пахтакор", "Бунёдкор" ва "Локомотив" сафида 40 нафарга яқин футболчи хорижга бориб келди. Агар Тошкентдан ташқари бошқа жамоаларнинг ҳаммасини йиғсангиз ҳам 10 киши чиқмайди. Демак, МТЖ манфаати йўлида пойтахт клубларининг профессионал ишлаши ҳар томонлама фойда беради. 

Мухлисларнинг келмаётгани бошқа масала. Мухлис яхши футболга келади. Терма жамоа ўйинига келаяпти-ку, ОЧЛда ҳеч йўғи ўн минг мухлис бор. Замон ўзгарар экан, истеъмолчи олдида сифатли маҳсулотни танлаш имкони пайдо бўлади. Куни кеча Латвия сафаридан қайтдим. У ерда футбол баскетбол ва хоккейдан кейин учинчи рақамли спорт тури экан. Латвияда ҳам, Литвада ҳам мухлислар деярли стадионга келмайди, лекин федерация қайсидир клубни ортиқча деяётгани йўқ. Аксинча, ўша жамоалар футболчи тарбиялаб сотишни мақсад қилган. Латвия олий лигасида катта маош йўқ, биринчи лигани-ку гапирмаса ҳам бўлади. Фақат ғалаба учун 30-60 евро атрофида мукофот пули олишади.

Ўзи шундоқ ҳам "Машъал"ни синдириб бўлдик. Мана, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоамиз Осиё чемпионатига чиқа олмаяпти. Пойтахт академиясига Муборак рақобат қилаётганди. Бу ёқда "Насаф" ҳам инқироз кўчасига кириб қолган. "Бунёдкор" бир йил ичида икки футболчини сотди, "Пахтакор" анча йиллардан бери шу иш билан шуғулланиб келмоқда. Бу босқичга чиқиш осонми? "Бунёдкор"ни йўқ қилиш, бу худди нок дарахти энди ҳосил берай деганда пайҳон қилиш билан баробар. "Бунёдкор" шундай босқичга етиб келиши учун қанча меҳнат қилди. 

Келинг, ҳаммаси қонун-қоида доирасида бўлсин. Бугун "Бунёдкор" ёки "Локомотив"ни "йўқ қилиш" билан "Андижон" ва "Динамо" эртагаёқ суперклуб бўлиб қолмайди. Аввал у жамоаларда тизим яратиш керак. Клублар тепасига футболни тушунадиган мутахссисларни қўйиш керак. Академиясини қуриши керак. Ҳозирги шароитда ҳеч қанақасига ҳамма вилоятдан биттадан клуб Суперлигада ўйнай олмайди.

Х.Холиқов.

Рейтинг: +58   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика