UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  1 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  10 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  1 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  5 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6

Тошкентда яна Иордания меҳмон бўлади Янгиликлар

Тошкентда яна Иордания меҳмон бўлади

Бундан бир йил муқаддам Иордания терма жамоасига қарши Тошкентда ўтган жаҳон чемпионати саралаш баҳси биз учун салбий таассурот қолдирган.
Ўшанда пенальтилар сериясидаги мағлубият туфайли Уругвай билан ўйнаш имкониятидан маҳрум бўлгандик. Энди эса ушбу рақиб қаршимизда ўртоқлик ўйинида майдонга тушишга тайёр турибди. Бу сафар учрашув мақоми олдингидек аҳамият эмас, лекин ҳар икки жамоанинг кейинги режаларига қандайдир ўзгариш киритиш учун етарли бўлади.

ИОРДАНИЯ ФУТБОЛ АССОЦИАЦИЯСИ
Ташкил этилган йили:
1949
ФИФА аъзоси: 1956
Расмий вэб сайти: www.jfa.com.jo
Президенти: Шаҳзода Али Бин Ал Ҳуссайн
Футбол билан шуғулланувчилар сони: 121191
Рўйхатдан ўтган футболчилар сони: 4941
Клублари сони: 102
Футбол расмийлари сони: 6231



Иордания футбол ассоциацияси 1949 йилда ташкил этилган ва 1956 йилдан ФИФА аъзоси ҳисобланади. Бу мамлакат футбол тарихидаги энг катта натижа ҳозирча Осиё Кубогида икки марта чорак финалга етиб келингани бўлган. Ушбу мусобақада иорданлияликлар ўша икки сафар қатнашганлар холос. Жаҳон чемпионати саралаш босқичларидаги энг яхши кўрсаткич ушбу саралаш баҳсларида кузатилиб турибди. Иорданияда футбол асосан 1990-йилларнинг ўрталаридан ривожлана бошлади. Лекин ҳозиргача ҳам миллий терма жамоа қитъа грандлари қаторига қўшилгани йўқ. Мамлакатда жами 102 футбол клуби фаолият юритади. Профессионал футболчилар сони эса 5 минг нафарга яқин.

Мамлакатда учта лига мавжуд. Юқори лигада 12 жамоа кураш олиб боради. У 1944 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Биринчи лигада 14, иккинчи лигада эса 18 жамоа иштирок этади. Иорданиянинг энг машҳур жамоалари сифатида “Ал Виҳдат”, “Ал Файсали” ва “Шабаб Ордун”ни эътироф этиш мумкин. “Виҳдат” келиб чиқиши Фаластинга тақалган иорданияликлар томонидан ташкил этилган жамоа бўлгани сабабли “Файсали” билан кескин рақобатга эга. Жамоалар миллий чемпионатдан ташқари икки кубокда ғолиблик учун курашишади. Клублари ОФК Кубогида уч марта ғалаба қозонган. Бу борада Иордания Осиёда энг яхши натижага эга. Келаси йилдан Иордания клублари ОЧЛда саралаш босқичида қатнашишлари кутилмоқда.



ИОРДАНИЯ МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ
Лақаби
: “Ал Нашама”
Бош мураббийи: Аҳмад Абдул Қодир
Сардори: Ҳотам Оқил
Стадиони: “Қирол Абдуллоҳ”
ФИФА рейтингидаги ўрни: 56
Энг юқори ўрни: 37 (2004, август)
Энг қуйи ўрни: 152 (1996, июль)
Биринчи расмий ўйини: Сурия – 3:1 (Миср, 1953 йил 1 август)
Энг йирик ғалабаси: Непал – 9:0 (Амман, 2011 йил 23 июль)
Энг йирик мағлубияти: Япония – 0:6 (Сайтама, 2012 йил 8 июнь)

Миллий терма жамоа илк халқаро учрашувини 1953 йилда ўтказган. Катта муваффақиятларга эришиш насиб этмагани ҳақида ёзиб ўтдик. Охирги пайтлардаги ижобий натижалар туфайли ФИФА рейтингида 71-поғонага кўтарилди. Иордания уй ўйинларини Амманда жойлашган “Қирол Абдуллоҳ” стадионида ўтказади. Стадион 20 минг томошабинга мўлжалланган.



ИОРДАНИЯ ҚИРОЛЛИГИ
Тўлиқ номи:
Ал Мамлака ал Урдуния ал Ҳашимия
Пойтахти: Амман
Ҳудуди: 92300 кв.км.
Аҳолиси: 6,5 млндан ортиқ
Пул бирлиги: динор
Расмий тили: араб
Иордания терма жамоасини 1985 йилдан бошлаб ҳисобласак, ҳозир еттинчи мураббий бошқармоқда. Бу жуда яхши кўрсаткич, албатта. Муҳаммад Авад 15 йил давомида “Нашама”га бошчилик қилган. Қолган араб давлатларидан фарқли равишда Иордания ФА мураббийларни беҳудага алмаштирмайди. Мисрлик Гоҳари 5 йил, португалиялик Вингада 2 йил, ироқлик Ҳамад 4 йил мобайнида Иорданияга бошчилик қилган. Ҳозирги мураббий ишига август ойининг ўрталаридан киришди.



Терма жамоа мураббийлари
Дэнни Макленнон (Шотландия) - 1984
Эдсон Таварес (Бразилия) - 1986
Муҳаммад Авад -1985-2000
Бранко Смилянич  - Сербия 2000–2002
Маҳмуд Гоҳари (Миср) - 2002–2007
Нело Вингада  (Португалия) - 2007–2009
Аднан Ҳамад (Ироқ) - 2009–2013
Ҳуссам Ҳассан (Миср) - 2013-14
Аҳмад Абдул Қодир - 2014 йилдан



Иорданиянинг 2014 йилдаги ўйинлари
1 январь  Қувайт – 2:1
4 январь  Баҳрайн – 1:0
7 январь  Қатар – 0:2
31 январь Уммон – 0:0
4 февраль Сингапур – 3:1
5 март   Сурия – 2:1
6 июнь   Колумбия – 0:3

Иордания билан термамиз 9 учрашув ўтказиб, 3 ғалаба, 5 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган. 14 гол урган жамоамиз 11 тўп ўтказиб юборган.


Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика