UZ

Сўнгги янгиликлар

13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  0 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  6 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  10 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  14 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  26 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  21 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  10 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6

Тошкентда Халқаро футбол куни нишонланди Янгиликлар

Тошкентда Халқаро футбол куни нишонланди

Дунё бўйлаб барча футболчилар, мутахассис ва мухлислар томонидан 10 декабрь санаси Халқаро футбол куни сифатида кенг нишонланади.

Икки минг йиллик ўтмишга эга мазкур спорт тури тарихий манбалардаги маълумотларга кўра қадимий Хитойда пайдо бўлган. Унинг замонавий кўриниши эса Англияда шаклланди ва бир қатор мамлакатларда кенг оммалаша бошлади. Бора-бора халқлар, мамлакатлар ўртасида қитъа ва жаҳон биринчиликлари йўлга қўйилди.

Ўзбек халқи футбол билан ХХ аср бошларида шуғуллана бошлагани ва ўзбек футболи тарихидаги илк жамоа Қўқонда таркиб топди. Шундан сўнг, Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида турли футбол клублари пайдо бўлди ва мамлакат биринчилиги баҳслари ҳам ўтказила бошлагани ҳақида тарихий манбаларда маълумот берилади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташаббуси билан 10 декабрь – Халқаро футбол куни сифатида футбол байрами сифатида қайд этилган.

Ушбу кунда Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари Тошкент шаҳар "Б" лигаси финал учрашувига ташриф буюрди. Миробод тумани ИБЎСМ майдонида 2007-йилда таваллуд топган футболчилардан иборат “Штутгарт” ва Чилонзор БЎСМ жамоалар ўртасидаги ҳал қилувчи баҳс бўлиб ўтди. Унда “Штутгарт” футболчилари ғалаба қозонди ва чемпионликни қўлга киритиб, “А” лига йўлланмасини қўлга киритди.

Баҳслар якунида ЎФА вакиллари Халқаро футбол куни муносабати билан “Штутгарт” жамоаси ҳамда намунали БЎСМ ва ИБЎСМ мураббийлари ва тарбияланувчиларига футбол тўплари ва спорт анжомлари совға қилди.




Фотогалереяни тўлиқ ҳолда сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилиш мумкин. ФОТОГАЛЕРЕЯ

фото: Жаҳонгир Файзуллаев

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика