UZ

Сўнгги янгиликлар

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  23 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  44 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  7 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  16 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3

Тошкентда "KELAJAK LEAGUE-2017" футбол мусобақаси старт олди Янгиликлар

Тошкентда "KELAJAK LEAGUE-2017" футбол мусобақаси старт олди

Кеча, 3 сентябрь куни "Championat.asia" ва "Best Sport Media" томонидан 2008-2009 йилларда туғилган футболчилар учун ташкил этилган "KELAJAK LEAGUE-2017" футбол мусобақаси старт олди.

Ушбу мусобақа ўнта жамоа иштирокида бўлиб ўтмоқда. "Пахтакор", "Пахтакор-Б", "Junior Football-09", "Спартак-09", БЎСМ-16, JFL, JFL-2009,  ИБЎСМ, БЎСМ-2, "Локомотив-2009" жамоалари. 

Мусобақа низомига кўра ўйинлар ҳар ҳафтанинг якшанба куни "НБУ" стадионида бўлиб ўтади. Жамоалар ўзаро 6х6 бўлиб баҳс олиб боришади. Учрашувларнинг ҳар бир бўлими 25 дақиқадан белгилаб қўйилган. Кеча мусобақанинг 1-тур ўйинлари ўтказилди ва унда қуйидаги натижалар қайд этилди. 

Ҳар бир баҳс якунига етгач, ташкилотчилар томонидан "Учрашувнинг энг яхши футболчилари" аниқланди.

1-тур ўйинларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ

1-тур натижалари. 3 сентябрь 
«Пахтакор-Б»  - «Junior Football-09» 7:1
Голлар: Арслон Ражабов (3та), Муҳаммадали Жумабоев (3та), Камрон Талъатбеков - Абдураҳим Муҳаммадалиев.    

Ўйиннинг энг яхши футболчилари:
Камронбек Умаров ("Пахтакор-Б")
Абдураҳим Муҳаммадалиев ("Junior Football-09")


«Пахтакор» - «Спартак-09» 6:1
Голлар: Абдуалимов Шуҳрат, Ботир Касимов, Беҳруз Бахтиёров, Азамат Турдибоев, Нўъмонжон Солиев (2та) - Улуғбек Хайруллаев. 

Ўйиннинг энг яхши футболчилари:
Нўъмонжон Солиев ("Пахтакор")
Улуғбек Хайруллаев ("Спартак")


БЎСМ-16 - "JFL-B" 2:3
Голлар: Абдуваҳоб Ғаниев, Шоҳруз Ахматов - Мирсаид Мирмақсудов, Ислом Рихсибоев, Илёс Маҳмудов.

Ўйиннинг энг яхши футболчилари: 
Шохруз Ахматов (БЎСМ-16)
Абдуллоҳ Хайруллахонов ("JFL-B")


ИБЎСМ - БЎСМ-2 -:+

Ўйиннинг энг яхши футболчилари: 
Диёрбек Юсупов ("Soccer-2008")
Богдан Одинаев ("JFL-А")


"JFL" - "Локомотив-2009" 7:3

Голлар: Беҳруз Маҳмудов (3та), Жаъфар Тўхтабоев (3та), Муҳаммадамин Маҳмудов - Равшанбеков Шаҳзод, Обидов Беҳруз, Жаппаров Тимур. 

Ўйиннинг энг яхши футболчилари: 
Беҳруз Маҳмудов ("JFL")
Муҳаммадамин Йўлдошев ("Локомотив-2009")


П.С: ИБЎСМ жамоаси 2007 йилда таваллуд топган футболчилар бўлиб, улар мусобақада "конкурс"дан ташқари иштирот этмоқда. Бу жамоа иштирокидаги натижалар инобатга олинмайди.

1-тур ўйинларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика