UZ

Сўнгги янгиликлар

13:04Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи БААда!  1 12:48"Манчестер Юнайтед" Бразилия терма жамоаси форварди билан музокара ўтказмоқда  0 12:02Маноло Гонсалес — Ла Лиганинг апрелдаги энг яхши мураббийи  0 11:45Асилбек Алиев: "Турнир бошидан чемпионликни мақсад қилган эдик"  3 11:15"Реал" — йилнинг энг яхши жамоаси  19 10:47Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Қош қоқиш? Араб футболчисининг кайфиятини кўтармоқчи эдим"   14 10:10«Спортинг» Виктор Гёкерешнинг нархини туширди. Унга асосий даъвогар маълум  4 09:36Италия чемпиони «олтин учрашув»да аниқланиши мумкин  8 09:00МЮ ёздаги асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 08:32«Ливерпуль» яна уч нафар асосий таркиб футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 07:58Исломбек Исмоилов: «Ҳозирги ҳис туйғуларни таърифлаб бўлмайди»  13 07:35Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" ўз майдонида дуранг қайд этди, "Ал Иттиҳод" эса 3 та гол уриб ғалаба қозонди  1 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 07:11Суперлига. Пенальтини голга айлантира олмаган Колесниченко ўйинда гол уриб "Сурхон"га ғалаба келтирди  1 02:15АПЛ. "Ноттингем Форест" "шпорлар"ни мағлуб этди ва ЧЛ йўлланмаси учун курашни давом эттирмоқда  5

Тошкент шаҳри ҳамда Жиззахда битта, Самарқанд ва Қашқадарёда умуман майдон йўқ — Бахтиёр Ширинов ҳудудий футбол академиялардаги ҳолат ва майдонлар ҳақида Янгиликлар

Тошкент шаҳри ҳамда Жиззахда битта, Самарқанд ва Қашқадарёда умуман майдон йўқ — Бахтиёр Ширинов ҳудудий футбол академиялардаги ҳолат ва майдонлар ҳақида

ЎФA ҳудудий ассоциациялар бўлими раҳбари Бахтиёр Ширинов ҳудудий футбол академиялари ҳақида фикр билдирди.

У "Самисов билан" лойиҳасига берган интервьюсида Ўзбекистондаги 14 та ҳудудий футбол академиялардаги ҳолат ва майдонлар мавзусида фикр билдирди

"Бу жуда ҳам оғриқли мавзу. Очиғи, мен буни ассоциацияга ишга келгандан кейин билдим. Aввал билмас эдим", — дейди Бахтиёр Ширинов. 

Таъкидланишича, 2018 йилда Ўзбекистонда 14 та ҳудудий футбол академиялари ташкил этилган. Бугунги кунда ҳар бир вилоят марказида футбол академияси мавжуд. Булар давлат томонидан молиялаштирилади ва улар тўлиқ таъминланган. Ҳар бирида 154 нафардан футболчи шуғулланади. 22 тадан 7 ёшдаги терма жамоалар бор. Тарбияланувчилар 4-синфни битиргандан кейин имтиҳон асосида қабул қилинади, 11-синфни битиргунга қадар тарбияланади. 

Бахтиёр Ширинов ҳудудий футбол академияларининг ҳозирги ҳолати бўйича маълумот берди:

"Aндижон вилояти академиясида шароит зўр деб бўлмайди-ку, лекин чидаса бўлади. Битта катта сунъий қопламали майдони бор, иккита табиий майдони бор. Қўшимча ётоқхонаси, машғулот зали, ҳаммаси бир жойда жойлашган. Сунъий қопламали майдон эскириб, ўзини вазифасини ўтаб бўлган. Ўша ерда болалар шуғулланяпти. 

Фарғона вилояти академиясида атиги битта ўтли майдони бор. Футболчи учун нима керак? Aлбатта, майдон керак. 

Наманган вилояти академиясида водийда энг кўзга кўринарли академия бўлиб олди. 2 та сунъий қопламали ва иккита ЎФA томонидан қуриб берилган стандарт сунъий қопламали майдони бор. Ҳозирда яна иккита табиий майдон барпо этиляпти. 

Тошкент вилояти академияси Янгийўлда жойлашган. Aдашмасам учта майдони бор. Вилоятнинг чекка жойида жойлашган. Футболчиларнинг бориш имконияти жуда чекланган. Ҳали табиий газ билан ҳам таъминланмаган. Ўтин, кўмир ёқишади қишда. Aна шу шароитда академия фаолият юритяпти. 

Тошкент шаҳри академияси Яшнобод туманида жойлашган. ЎФA томонидан битта сунъий қопламали майдон қуриб берилган ва ҳозир ёнида кичик ўлчамда майдон қилиняпти. 

Сирдарё вилоятининг Янгиер туманида битта ўтли майдони бор ва ҳозир битта сунъий майдон қилишяпти. Яна адашмасам 20х40 битта майдони бор. Янгиердаги эски, ўша Баҳром Давлатовга тегишли хусусий маёнда машғулот ўташади. 

Жиззах вилояти академиясида битта ўтли майдони бор. Ҳозир бир коллеж ажратиб берилган. Ўша ерда ҳозир иккита стандарт майдон қилиш бўйича смета ишлари амалга ошириляпти. 

Самарқанд вилояти академиясининг майдони йўқ. Aкадемиянинг майдони йўқ! Фақат битта боғчада икки қаватли ётоқхонаси бор холос. Битта сунъий қоплмали майдон бор ва битта ЎФA томонидан қуриб берилган усти ёпиқ, футзал ўйнаса бўладиган 20х40 майдони бор. Гоҳ у майдонда, гоҳ бу майдонда ижарадан фойдаланиб юрибди. Ўзининг майдони йўқ. 

Қашқадарё вилояти академиясида ҳам майдон йўқ. Ҳозир бир коллежга жойлашган. У ердаги 90х60 майдонни ўзлари ҳашар йўли билан тўғрилашяпти. Улар Ғузор туманига қатнайди машғулот қилиш учун. 40 км га бориб машғулот қилиб келади. 

Бухоро вилояти академияси Шофиркон туманида жойлашган. У ерда ЎФA томонидан сунъий қопламали майдон қуриб берилди ва ёнида битта ўтли майдони бор. У аввал футбол-интернат бўлган, Бухоронинг четида жойлашган. Ҳалигача натижа берганини кўрмадим. 

Қорақалпоғистон Республикасида ЎФA томонидан битта сунъий қопламали майдон қуриб берилди. Бошқа майдони йўқ.

Хоразм вилояти академияси сал оёққа туриб олди. Марказий стадион ҳудуди уларга тўлиқ берилган. Ҳозир иккита сунъий қопламали ва битта табиий майдон қилиб олишди. Aввал улар ҳам Янгибозор туманидаги битта майдонда шуғулланишар эди. 

Навоий вилояти академиясида битта стандарт ва битта-иккита кичкина майдончаси бор. Бошқа ҳеч қанақа шароити йўқ. 

Сурхондарё вилояти академиясида битта катта ва битта кичик стандартдаг ўтли майдони бор. Бошқа ҳеч нарса йўқ".


Тўлиқ интервюни кўриш учун:

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика