UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  3 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  10 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  389 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор" футбол клуби раҳбарияти билан учрашди Янгиликлар

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор" футбол клуби раҳбарияти билан учрашди

Ҳукумат қарори асосида "Пахтакор" футбол клуби бошқаруви Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфига ўтказилди.

Шу муносабат билан бугун Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор" футбол клуби раҳбарияти, асосий жамоа ва клуб вакиллари билан учрашиш учун "Пахтакор" стадионига ташриф буюрди. Унда Тошкент шаҳар ҳокими "Пахтакор" жамоаси ҳамиша ўзбек футболи фахри бўлиб келгани, бундан буён клубда барча шароитлар муҳайё этилиши борасида футболчиларга таъкидлади. Жамоа Ўзбекистонда етакчиликни сақлаб, Осиё Чемпионлар Лигаси ғолибига айланиш мақсадида ҳаракатларини мунтазам кучайтириб боришига урғу берди. Бунинг учун барча зарур шароитлар яратиб берилиши, ёш футболчилар ва академияга эътибор қаратилиши тўғрисида айтиб ўтди. Клубдаги дўстона муҳит янги ғалабалар ва ривожланиш йўлида асосий қадам бўлиши ҳақида таъкидлади. Клубда айни пайтда фаолият кўрсатаётган раҳбарият ва ходимлар ишга профессионал муносабатда бўлиб, охирги йилларда клубни юқори даражага олиб чиқишда фаол меҳнат қилаётгани ва катта ҳажмда ишлар бажарилганини эътироф этди.

Учрашув якунида "Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра ва жамоа сардори Егор Кримец миннатдорчилик сифатида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга "Пахтакор"нинг биринчи рақамли либосини тақдим этишди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика