

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, 20 ёшли испаниялик футболчи ижара асосида "Жирона"га ўтишга яқин. Футболчи каталонияликлар сафига бир йил аввал "Расинг"дан кўчиб ўтганди.
Торре 2022/23 йилги мавсум Ла Лигада 8 та ўйинда иштирок этди. Шунингдек, у Чемпионлар Лигасининг 3 та учрашувида ўйнаб, 1 та гол урди.
"Барселона" АҚШда бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказади. Рақиблар – "Арсенал", "Милан", "Ювентус" ва "Реал".



