"Торино" қишда Жовинкони харид қилишга уриниб кўради

Aslanov Jasurbek
5 ноя 2014, 11:23
"Ювентус" ҳужумчиси Себастьян Жовинко фаолиятини "Торино"да давом эттириши мумкин.

27 ёшли футболчи "Ювентус" сафида майдонга кам тушаётганидан норози. Агар бу ҳолат ўзгармайдиган бўлса, у бошқа клубга ўтади. "Торино" январдаёқ футболчи билан шартнома имзолашга тайёр.

Агар "Торино" Жовинкони қўлга кирита олмаса, у ҳолда клуб "Наполи" ҳужумчиси Дуван Сапатани ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракат қилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com