UZ

Сўнгги янгиликлар

11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  1 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  1 10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  2 09:40Васкес фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин  2 09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  3 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  10 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  3 08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  2 07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  7 07:27АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум  6 03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  6 03:13А Серия. "Милан" сўнгги ўйинда "Монца"ни қийинчиликсиз таслим этди, жамоа кейинги мавсум еврокубокларда иштирок этмайди  1 03:02Германия кубоги. "Штутгарт" финалда учинчи лига жамоаси бўлмиш "Арминия"ни мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди - 4:2. Мийо дублга эришди  5 00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0

Тўрақўрғонда "Odil Junior" футбол мактаби ишга тушади Янгиликлар

Тўрақўрғонда "Odil Junior" футбол мактаби ишга тушади

Наманганнинг "бразилияси" деб аталмиш Тўрақўрғон тумани ўзбек футболига жуда кўплаб футбол юлдузларини тақдим этган.

Сайдулло Турсунов, Анвар Солиев ва Хайрулла Каримов каби чарм тўп усталари бир неча маротаба Ўзбекистон чемпиони бўлиш билан бирга, МТЖ шарафини муносиб ҳимоя қилганлар. 

Жаҳонга машҳур футболчилар каби, МТЖ сардори Одил Аҳмедов ҳам секин аста ўз футбол мактабларини очиш дастурини ишлаб чиқаяпти. Унинг биринчи мактаби шу кунларда Тўрақўрғонда очилади. Шу муносабат билан 15-16 октябрь кунлари "Odil Junior" (Тўрақўрғон) ташаббуси билан "Championat.asia" сайти билан ҳамкорликда 2006 йилда таваллуд топган футболчилари ўртасида водий жамоаларидан ташкил топган "Келажак Юлдузлари" мусобақаси бўлиб ўтади.


"Вилоятимиз ҳокими, Хайрулло Ҳайитбоевич билан кўришганимда, у киши ҳудудда болалар футболига бўлган эътиборни ошириши ва бу борада бирга ишлашимиз кераклигини айтиб ўтдилар. Табиийки, бу мен ўйлаб юрган режа учун айни муддао бўлди. Ўзим Наманган футболи учун ўйнай олмадим, ниятим Намангандаги футболни қайта оёққа турғазиш билан ўз қарзимни узиш. Фақат Наманган эмас, водий бўйлаб кенг фаолият олиб боришни мақсад қилаяпмиз. Бу лойиҳамизни Наманган вилоятидан ташқари, Фарғона ва Андижонда ҳам қўллаб - қувватласалар, имкон қадар водий учун ишлашга ҳаракат қиламиз. Бошланишига кичик мактаб очаяпмиз. Асосий мақсад, истеъдодли водийликларни бир ерда жамлайдиган академияга эга бўлиш. Шу билан бир қаторда ҳар бир водий ҳудудида филиалларни ташкил этиш. Бизни қизиқ ва машақаққатли иш кутиб турибди. Олий лига клубларини қаранг, деярли ҳар бирида водийлик футболчилар бор. Улар жамоанинг етакчилари. Секин асталик билан бўлсада, йиллар ўтгач келажакда етишиб чиқадиган ёшларни айнан водий жамоаларида кўришимиз керак. Бунинг учун ҳудудда болалар футболига бўлган эътиборни биргаликда оширамиз. Шунда, ота-оналар ўз фарзандаларини уйдан анча узоқда бўлган шаҳарларга эмас, водийдаги туманларга берсинлар", - дейди Одил Аҳмедов.


- Ёшларга ким таълим беради?

- Бу борада ҳам режам бор. Биласиз, бугунда Россиянинг энг яхши академияси сифатида, мен тўп тепаётган "Краснодар" клуби тан олиняпти. Ўзим билан ёшликдан бирга тўп тепган, бугунда энг яқин дўстларимдан бири Содиқ Аҳмадалиев мен билан клубда анча йил ишлади. Уни тажрибасига таянамиз. Маҳаллий мураббийларга шароит яратамиз. Ундан ташқари уларнинг билимларини ошириш борасида дастур ишлаб чиқамиз. Ишни ҳозирча бошидан бошлаймиз, декабрь ойида таътилга чиққанимдан кейин, Наманганда раҳбарлар билан яна бир бор шу масалада кўришамиз. Уларнинг кўмагисиз футболни оёққа турғазиш қийин, улар эса бунга тайёрлар.

Айни пайтда 2005 ва 2006 йилларда таваллуд топган ёш футболчилар учун қабул давом этаяпти.

Манзил: Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Тошкент маҳалласи.

Маълумот учун телефон: (+99890) 275-0596.


Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика