UZ

Сўнгги янгиликлар

23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:30АПЛ. Лондон дербисида "Тоттенхэм" ва "Челси" ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  7 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  8 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  11 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  37 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  7 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  1

Тони Кроос Педрини ўз позициясида энг кучли футболчи деб билади Янгиликлар

Тони Кроос Педрини ўз позициясида энг кучли футболчи деб билади

Фаолиятини якунлаган "Реал" ва Германия терма жамоаси афсонавий ярим ҳимоячиси Тони Кроос "Барселона" ярим ҳимоячиси Педрининг ўйинига қойил қолишини билдирди.

Крооснинг таъкидлашича, 22 ёшли ярим ҳимоячи ҳозирги "Барса"нинг асосий фигураси ва замонавий футболнинг энг қиммат футболчиларидан бири.

"Менинг фикримча, Педри – ўз позициясида энг зўр. Бу рақибдан қатъий назар майдонга тушмаса, ўрни сезиладиган футболчи. У нафақат гол уради ва узатмаларни амалга оширади, балки жамоага ечимлар таклиф этади. Биргина Чемпионлар Лигасида у ҳар бир учрашувда рақибни ўртача 52 марта алдайди, Ла Лигада эса 59 марта. У умумий олсак, 11-12 ҳимоячини ортда қолдиради. Бу жуда катта рақам", – деди Кроос.

"Реал" собиқ футболчисининг сўзлари, айниқса, "Барселона"нинг жорий мавсумдаги ўйинларидан келиб чиққан ҳолда рамзий маънога эга. Ханси Флик бошчилигидаги жамоа аллақачон иккита соврин – Испания Суперкубоги ва Испания Кубогини қўлга киритди. Боз устига, ҳар икки финалда каталонияликлар "Реал"ни мағлуб этишди (5:2 ва 3:2), шунингдек, Ла Лига баҳсида ҳам ишончли ғалабага эришдилар (4:0).

Бундан ташқари, "Барселона" УEФА Чемпионлар Лигаси ярим финалига қадар етиб борди ва "Интер" билан ўйнамоқда. Биринчи учрашув 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланган бўлса, жавоб ўйини 6 майдан 7 майга ўтар кечаси Италияда бўлиб ўтади.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика