UZ

Сўнгги янгиликлар

08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  0 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  7 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  1 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  8 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  147 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  9 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   9 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1

Толибжонов Про-лига ўйинларидан четлаштирилди Янгиликлар

Толибжонов Про-лига ўйинларидан четлаштирилди

Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси Олим Толибжонов борасида қарор чиқарди.

 Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ҳамкорлигида олиб бораётган ислоҳотлар замирида футболнинг оммавийлиги ва томошабоплигини ошириш, стадионларга мухлислар ташрифини орттириш, футболнинг шаффофлигини таъминлаш каби жиҳатлар ётганлиги сир эмас. Бунинг учун биринчи галда қиладиган ишлар қаторида ҳакамлар савиясини такомиллаштириш, уларнинг ўйинларни ҳалол ва ҳаққоний бошқаришини таъминлаш  учун шароитлар яратиб бериш талаб этиларди.  ЎФА ва ПФЛ қисқа вақт ичида буни амалга оширди. Шунга қарамай ҳамон ўз ишига масъулият билан ёндошмаётганлар пайдо бўлаётганлиги бор гап.  Ўтган шу давр оралиғида бир қатор ҳакамлар йўл қўйган хатолари учун жазоланишди. Шунда ҳам тўғри хулоса чиқармаётганлар топилмоқда.

Олим Толибжонов ўтган мавсумда “Шўртан” – “Навбаҳор” учрашувини бошқариб, якунда назоратчи Алишер Абдуллаев томонидан қониқарсиз (4,0) баҳо олган эди.  Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси қарорига биноан Ўзбекистон чемпионати, биринчилиги ва Ўзбекистон Кубоги ўйинлари доирасидаги 10 та ўйинга четлатилганди.


Янги мавсумдан фаолиятини давом эттираётган Олим Толибжонов Про-лиганинг 3-тур доирасида “Ғиждувон” – “Ифтихор” учрашувини бошқарди. Афсуски, унинг майдондаги хатти-ҳаракатлари учрашув назоратчи ҳаками Шамил Жумаев томонидан яна 2 баллга (“4”) баҳоланди.

Ўйин назоратчи ҳакамининг билдиргисига биноан  Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси ушбу масалани ўрганиб чиқди ва “Ҳакамларнинг тартиб-интизом кодекси”га биноан қарор чиқарди. Унга кўра, Олимжон Толибжонов номаълум муддатга Про-лига ўйинларидан четлаштирилди.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика