UZ

Сўнгги янгиликлар

15:48"Реал" бразилиялик ҳимоячига кўз тикди  0 15:25"Пахтакор" ёшлар жамоаси Қатарга йўл олди  0 15:03Винисиус Жуниор "Реал" раҳбариятига келажаги бўйича аниқ баёнот берди  3 14:35"Каттақўрғон" ва "ҚМУ Жайхун" Про лигада қатнашади  1 14:08Абдуқодир Ҳусанов Осиё рамзий терма жамоасидан жой олди  7 13:44Пато "Колчестер Юнайтед"ни сотиб олмоқчи  0 13:18"Машъал" ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 12:53​"Шўртан" Асрор Алиқулов билан келишувни узайтирди  0 12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  9 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  22 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  4 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  3 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  2 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  4

Тўлаган Исоқовни табриклаймиз! Янгиликлар

Тўлаган Исоқовни табриклаймиз!

"Пахтакор" афсоналаридан бири Тўлаган Исоқов бугун туғилган кунини нишонламоқда.

"Пахтакор" таркибида СССР чемпионатларида 252 учрашувда майдонга тушиб, 52 гол муаллифи бўлган ҳужумчи фаолиятини фақат жамоа сафида ўтказгани эътиборга молик. У 1967-79 йиллар мобайнида, кетма-кет 13 мавсум "Пахтакор" шарафини муносиб ҳимоя қилган. Бир қатор ажойиб ғалабаларга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган, чиройли ҳаракатлари, ажойиб голлари билан мухлислар меҳрини қозонган. 1979 йил жамоа авиаҳалокатга учрагач, у футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилган.

Бугунги кунда Тўлаган Ўлмасович "Пахтакор" ва Ўзбекистон футболида фахрийлар томонидан уюштириладиган турли тадбирларда фаол иштирок этади. Ўсиб келаётган ёш авлодга "Пахтакор" жамоаси анъаналари, собиқ футболчилар ҳақида тушунчаларни сингдириш билан машғул. Майдонда бўлмаса ҳам барибир футбол ичида жуда фаол. Туғилган куни билан Тўлаган Исоқовни табриклаб, унга саломатлик, бахт ва амалга ошираётган ишларида янада муваффақият тилаб қоламиз.

Туғилган кун муборак, Тўлаган Ўлмасович!

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика