UZ

Сўнгги янгиликлар

00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  0 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  12 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  5 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  3 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  15 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31

Тўлаган Исоқов ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси этиб тайинланди Янгиликлар

Тўлаган Исоқов ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси этиб тайинланди

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциасияси фахрийлар кенгаши раиси лавозимига мутахассис тайинлаш бўйича кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Биродар Абдураимов, Николай Любарсев, Евгений Валиский, Вечеслав Солохо, Шамил Яфаров, Фарход Магамедов, Ахрол Иноятов, Манноп Якубов, Шокир Исмаилов, Тўлаган Исоқов ва яна бир қатор фахрийлар иштирок этишди.

Йиғилиш аввалида ЎФА бош котиби Аваз Максумов сўз бошлаб, Ўзбекистон футбол фахрийлар кенгаши раиси марҳум Наримон Жалолов тўғрисида уларнинг футбол соҳасида босиб ўтган йўли, ўзбек футболига қўшган ҳиссаси тўғрисида таъкидлаб ўтди. Фахрийлар кенгаши раиси лавозимига масъулиятли, тажрибали номзодни тайинлаш ва ушбу масъулиятли ишда кенгаш аъзолари фикри муҳим ўрин тутишини таъкидлади.  

Шунингдек, Фахрийлар кенгаши аъзоси Евгений Валитский сўзга чиқиб Наримон Жалолов хақида илиқ фикрлар билдириб, уларнинг фаолиятини муносиб давом эттириш ҳамда фахрийлар кенгашини ушбу ишларда фаол бўлишга чақирди.  

Мажлис давомида кенгаш аъзоси Ахрол Иноятов фахрийлар саломатлигини яхшилаш, футбол билан доимий шуғулланишини таъминлаш мақсадида, мусобақа ва хотира турнирларини карантин талабларига риоя қилган ҳолда кўпроқ ташкил этиш ҳамда Фахрийлар кенгаши раиси лавозимига муносиб номзодни сайлаш кераклигини таъкидлади. 

Шундан сўнг сўз узоқ йиллардан бери ушбу кенгашда раис ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётган ўзбек футболи афсонаси Тўлаган Исоқовга сўз берилди. Тўлаган Ўлмасович барчани ҳозирги кунда кенгаш томонидан амалга оширилаётган ишлар, ўтказилиши режалаштирилаётган мусобақалар хақида хабардор қилиб ўтди. 

Аваз Максумов фахрийлар кенгаши раиси лавозимига мутахассис тайинлаш юзасидан Тўлаган Исоқов номзодини тавсия қилди ва кенгаш аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика