UZ

Сўнгги янгиликлар

08:43"Ман Сити" 75-дақиқада 3:0 ҳисобида олдинда бориб, юта олмаган ЕЧЛ тарихидаги биринчи жамоага айланди  7 08:20"Интер" 12 учрашувдан буён мағлуб бўлмаяпти  0 07:56"Барса" ЕЧЛда қаторасига 4 та ғалабага эришди, умумий ҳисоб – 17:3  3 07:32Компани ПСЖ устидан қозонилган ғалабадан кейин: "Яна 1-2 та гол урганимизда ўйин анча хотиржам руҳда ўтарди"  0 03:07ЕЧЛ. Дембеле четлатилган ўйинда "Бавария" ПСЖ устидан ғалаба қозонди  11 03:05ЕЧЛ. "Барса" йирик ғалаба қайд этди. "Манчестер Сити" "Фейеноорд"га қарши 3:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади  10 02:03Левандовски ЕЧЛдаги 100-голини урди. Фақат Роналду ва Мессида бундан кўпроқ  7 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Садд" билан дуранг ўйнаган "Ал Ҳилол" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. "Ал Насср" ҳам кейинги босқични кафолатлади  6 00:50ЕЧЛ. "Милан" ва "Атлетико" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 00:35ЦСКА "Рубин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Россия кубоги ярим финалига йўл олди. Файзуллаевдан гол!  14 23:45Жуд Беллингем: "Олтин тўп" "Реал Мадрид"га келиши керак эди"  6 23:05Расман: Хавьер Маскерано "Интер Майами" бош мураббийига айланди  16 22:19Cуперлиганинг охирги турида учта ўйинда ВАР ишлайди. Қолган учрашувларга қўшимча ёрдамчи ҳакам бириктирилади  7 21:25ПСЖ нега айнан Ҳусановга қизиқиб қолди? Foot Mercato нашри Абдуқодирга Париж клубидан бўлган қизиқиш тафсилотларини маълум қилди  16 20:29Рўзиқул Бердиев: "Рақиб маҳоратли ўйинчиларга эга жамоа, аммо биз кўпроқ ўз ўйинимизга эътибор беришимиз зарур"  11

Тўлабек Акрамов: Биз мураббий ишига умуман аралашмаймиз Янгиликлар

Тўлабек Акрамов: Биз мураббий ишига умуман аралашмаймиз

Биз "Локомотив" клуби бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамовдан давралар оралиғидаги тайёргарлик, таркибдаги ўзгаришлар, мавсум учун қўйилган вазифалар ҳусусида эксклюзив интервью олдик.
Шу кунларда олий лига жамоалари иккинчи давра ўйинларига тайёргарлик кўришяпти. Давралар оралиғидаги танаффусдан унумли фойдаланган ҳолда клублар ўз таркибларини кучайтириб олишяпти. Назорат учрашувлари орқали жамоавий ўйин янада шакллантириляпти. Чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири хисобланган Тошкентнинг "Локомотив" клуби давралар оралиғидаги йиғинни Австрияда ўтказди. Йиғин доирасида 4та ўртоқлик учрашуви ташкил этилди. Темирйўлчилар Исроил, Туркия ва БАА клублари билан назорат ўйинларида майдонга тушишди.

- Жамоамизнинг Австриядаги йиғини муваффақиятли ўтди, - дея сўз бошлади Т.Акрамов.  Йиғин доирасида 4та ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Илк ўйинимиз Исроилнинг "Маккаби Хайфа" клубига қарши ўтказилиб, унда жамоамиз 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Кейинги иккита баҳс Туркия Суперлигаси жамоалари билан ташкил этилди. Аввалига "Акҳисар Беледияспор"ни Дилшод Раҳматуллаевнинг икки голи эвазига 2:1 ҳисобида мағлуб этдик. Кейин эса "Коняспор" клуби билан 1:1 ҳисобида муросага келдик. Лутфулла Тўраев жамоамизнинг ягона голига муаллифлик қилди. Сўнгги ўйинимиз БААнинг "Ал Айн" клуби билан ўтказилди ва унда Сардор Мирзаевнинг биргина аниқ зарбаси эвазига 1:0 ҳисобида зафар қучдик. Рақиб жамоа таркибида кўзга кўринган машҳур футболчилар етарлича эди. Улар билан ўтказган ўйинларимиз биз учун фақат фойда бўлди. Ана шундай номдор футболчилардан бири Йосси Бенаюндир. Бундан ташқари, Туркия клубларининг таркиби ҳам жуда кучли эди. Бу йилдан Туркия Суперлигаси жуда ҳам кучайиб кетди. Жамоалар ўз таркибларига юлдуз футболчиларни қўшиб олишди. Шундай экан, танлаган рақибларимиздан кўнглимиз тўлди. Шу тариқа жамоамизнинг Австрия йиғини ниҳоясига етди. Шароитларга келсак, бундан кўнглимиз тўқ. Барчаси юқори савияда, аъло даражада ташкил этилган. Европада бу масалада муаммо бўлмайди. Умуман олганда, раҳбарият, футболчилар учун Австрия йиғинида нималар кутилаётгани маълум эди. Ёдингизда бўлса, ўтган йили ҳам давралар оралиғидаги тайёргарликни айнан Австрияда, Альп тоғлари бағрида ўтказган эдик. Кунига икки маҳалдан ўтказилган машғулотлар иккинчи давра ўйинларида ўз самарасини беради, деган умиддаман. Жисмоний тайёргарликка ҳам катта эътибор қаратилди.

- Жамоани тарк этган ва аксинча таклиф этилган футболчилар ҳақида қандай фикрдасиз? Давралар оралиғидаги селекциядан қониқдингизми?
- Давралар оралиғида "Навбаҳор" жамоасидан Мўйдин Мамазулумов келиб қўшилди. Шунингдек, Қувайтнинг "Ал Қодисия" жамоасидан ҳужумчи Иван Нагаев ҳам сафимизга келиб қўшилди. Нагаевнинг олти ойлик ижара шартнома муддати якунланди ва у яна "Локомотив" ихтиёрига қайтди. Жамоадан расман Алишер Шоғуломов, Руслан Корян ва Дамир Кояшивечлар кетишди.



- Миллий терма жамоамизнинг биринчи рақамли дарвозабони ҳозир аввалги ҳолатда эмас. Шу маънода, Игнатий Нестеровнинг бугунги ҳолати ҳақида қандай фикрдасиз?
- Жароҳати туфайли йил бошида бир нечта тур ўйинларини ўтказиб юборди. Лекин Нестеровнинг нималарга қодир эканлигини ҳамма билади. Игнат айни пайтда секин-аста аввалги спорт формасини қайта тиклаб боряпти. Умид қиламизки, у терма жамоа ва клуб манфаати йўлида ҳали анча фойдаси ҳамда ёрдами тегади. Ишонинг, яқин 10-15 йил ичида Ўзбекистондан бошқа бундай  дарвозабон чиқмайди. Бежизга Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси келаси мавсумдан легионер дарвозабонлар учун чеклов эълон қилмади. Барча ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз малакали дарвозабонлар йўқлигидан азият чекмоқда. Менимча, бу қарор ўз вақтида ва жуда тўғри қабул қилинди.

- Жамоанинг биринчи даврадаги ўйинлари ҳақида нима дея оласиз? Клуб раҳбарияти биринчи давра якуни бўйича қандай хулоса чиқарди?
- Биринчи давра бошида жамоамиз ўзи истаган футболни кўрасата олмади. Бироқ кейин ҳаммаси секин-аста ўз жойига туша бошлади. Кетма-кет ғалабаларни қўлга киритдик. Умуман олганда, клуб раҳбариятининг биринчи давра якунларидан кўнгли тўқ. Йўл қўйилган айрим хато ва камчиликларни иккинчи даврада қайта такрорламаслик олдимизда турган энг муҳим вазифа. Насиб қилса, бу йил албатта чемпион бўламиз. Бу мақсадга эришиш эса ўз қўлимизда. Тўғри, қолган жамоалар ҳам қараб туришмайди. Олтин медал учун кескин кечишини олдиндан тахмин қилиш қийин эмас. "Пахтакор"дан ташқари, "Насаф", "Бунёдкор", "Нефтчи" жамоалари ҳам охиригача курашишади. Кучли рақобат бўлишига қарамай, мавсумни чемпион сифатида якунламоқчимиз.

- Жамоа иккинчи давранинг уй учрашувларини қайси стадионда ўтказади?
- Иккинчи давранинг дастлабки ўйинларини ТТЙМИ, Тошкент темирйўл муҳандислари институти стадионида ўтказамиз. Сентябрь ойи ўрталаридан эса ТТЗ даҳасидаги "Локомотив" стадионига кўчиб ўтамиз.

- ТТЙМИ стадионида матбуот учун шароитлар унчалик яхши эмас. Бу ҳолат инобатга олинадими?
- Бу йил Локомотив стадионида ОАВ ҳодимлари учун ишлашга қулай шароитлар қилинди. Насиб қилса, келаси йили ТТЙМИ стадионида ҳам худди шундай шароитлар йўлга қўйилади. Нафақат матбуот, балки мухлислар учун ҳам қулайликлар яратилади. Энди иккита стадионни ҳам бир хилда ушлаб туриш қийин. Буни биласиз. Шунинг учун, навбатма-навбат мавжуд камчиликларни бартараф қилиб келяпмиз. Тўғри, сиз айтгандек ТТЙМИ стадионида шароитлар, яратилган қулайликлар профессионал даражада эмасдир, лекин майдоннинг ҳолати Ўзбекистондаги энг яхшиси. Буни бемалол, ҳеч иккиланишсиз айта оламан. Бу фикримга ҳеч ким қарши чиқмаса керак.  

- Жамоанинг бугунги кундаги молиявий ҳолати қандай? Маошлар бўйича биринчи даврадан қарздорлик йўқми?
- Ҳозирда жамоамизнинг молиявий ҳолати яхши. Энг муҳими, футболчиларнинг бундан кўнгли тўқ. Тўғри, ҳамма жамоаларда бўлгани каби, бизда ҳам маошларнинг берилишида бироз чўзилиш ҳолатлари бўлиб қолади. Лекин берилмай қолмайди. Шуни аниқ айта оламанки, бугунги кунга келиб биринчи даврадан на футболчилардан ва на мураббийлар штабидан қарзимиз йўқ. Барча билан ҳисоб-китоб қилинган.



- Иван Нагаев иккинчи даврани "Локомотив"да бошлайдими?
- Насиб қилса шундай бўлиши керак. Нагаевнинг потенциали юқори. Фақат ундан тўғри ва унумли фойдаланиш керак. Футболчининг ўзи ҳам ўйинини топиб олса, ундан кучли ҳужумчи бўлмайди. Бемалол терма жамоада ҳам ўйнашиш мумкин. Бу эса фақат унинг ўзига боғлиқ.

- Мамазулумов билан шартнома имзоланибди, деб эшитдик. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?
- Мамазулумов билан шартнома бандлари келишиб олинган. Аммо ҳали уни иккинчи давра ўйинлари учун заявкадан ўтказмадик. Футболчи тиббий кўрикдан ўтиши билан у билан расман шартнома имзолаймиз.

- Мўйдин Мамазулумов "Локомотив" даражасидаги ҳужумчимикан? Уни жамоада кўришни бош мураббий хоҳладими?
- "Локомотив" раҳбарлари бош мураббий ишига умуман аралашмайди. Вадим Абрамов Мамазулумовга ишонч билдиряптими, демак ундан нимадир кутсак бўлади. Бежизга футболчини жамоага чақирмайди. Умуман олганда, айни пайтда Ўзбекистонда ҳужумчилар муаммоси кун тартибида турибди. Аввалгидек таран ҳужумчилар йўқ.



- Иккинчи даврадан нималарни кутяпсиз?
- Иккинчи даврадаги ҳар бир тур учрашувлари шиддатли ўтишини тахмин қиляпман. Зеро, тўртинчи ўринни эгаллаган жамоа ҳам келаси мавсумда ОЧЛда иштирок этиши мумкин. Юқорида айтганимдек, чемпионлик учун кураш ҳам авжига чиқади. Давралар оралиғидаги танаффус чоғида чемпионлик учун кураш олиб борадиган жамоалар ўйинини кузатиб бордим. Жамоаларнинг нияти жиддий. Лекин олдиндан айтиш мумкин, ҳеч бир жамоага осон бўлмайди. Олтин медаллар учун кураш сўнгги тургача давом этади ва 30-турда чемпион номи аниқланса, бундай ҳечам ажабланмайман. Бундан ташқари, олий лигада жон сақлаб қолиш учун ҳам кураш авжига чиқади. Биринчи лигага тушиб кетишни ҳеч ким истамаса керак. Шахсан мен иккинчи давра ўйинлари бошланишини сабрсизлик билан кутяпман.

- "Локомотив"нинг ўринбосалар жамоаси катталар билан таққослаганда жуда ҳам ёмон натижа қайд этмоқда...
- Афсуски шундай. Жамоамиз ўринбосарлари ҳам иккинчи даврага қизғин тайёргарлик кўришяпти. Тегишли хулосалар чиқарилди. Ўринбосарлар жамоаси билан алоҳида учрашиб, яхшигина гаплашиб олдик. Ўз ўрнида улар ҳам клуб раҳбариятига вазиятни ижобий томонга ўзгартириш бўйича ваъда беришди. Айни пайтда ўринбосарларимиз сафида бир неча нафар янги футболчилар ҳам кўрикдан ўтмоқда. Яқин 2-3 йил ичида футбол мактабимиздан ҳам истеъдодли ёшлар етишиб чиқишига ишонаман.

  Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика