UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13Озарбайжон. Бобир Абдихолиқов гол урган ва голли узатма берган баҳсда жамоаси ғалабани қўлдан чиқарди  0 22:59"Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  2 22:18Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  16 21:20Рэшфорд учун мавсум якунига етди  2 21:00Суперлига. ОКМК мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  22 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  6 19:20Ван Дейк Слотнинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади  0 18:47Гринвуд Дрогбанинг натижасини такрорлади  2 18:21"Реал"га "Бавария" вингерининг хизматлари таклиф этилди  4 17:58"Андижон" ва "Навбаҳор" стадионларига томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйилди, Бошкович, Алибоев ва Адҳамзодага жарима солинди  29 17:10Хуммельс Италия ва Германиядаги футбол услубини солиштирди  2 16:42Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди  9 16:15Санчонинг "Челси"даги тақдири маълум бўлди  0 15:53Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради  1 15:37"Фантастик жамоа". Пеп Гвардиола "Ливерпул"ни чемпионлик билан табриклади  5

Тожикистон термаси посбони Рустам Ятимов: "Бу каби эмоцияларни анчадан бери ҳис қилмагандим. Осиё кубогида осон рақиблар бўлмайди" Янгиликлар

Тожикистон термаси посбони Рустам Ятимов: "Бу каби эмоцияларни анчадан бери ҳис қилмагандим. Осиё кубогида осон рақиблар бўлмайди"

Осиё кубоги учинчи турида Ливанни мағлуб этиб, нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритган Тожикистон терма жамоаси дарвозабони Рустам Ятимов ўйиндан кейинги қисқа фикрлари билан ўртоқлашди.

- Рустам, сизни кейинги босқич йўлланмаси билан табриклаймиз. Гол ўтказиб юборганингизга қарамай, бугун ажойиб ҳаракат қилдингиз. Бугунги ўйин ҳақида нималар дея оласиз?

- Тўғрисини айтсам, бундай мусобақада оддий ўйинлар бўлмайди. Бу каби эмоцияларни анчадан бери ҳис қилмагандим. Биз учун жуда қийин ўйин бўлди. Дастлаб, гол ўтказиб юбордик. Кейин эса рақиб қизил карточка олди. Шундан сўнг яратган вазиятларимиздан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Урган голларимиз офсайд сабаб бекор қилинди. Яхшиямки, ўйинни ижобий натижа билан якунлай олдик. 

- Турнир сиз учун қандай ўтмоқда?

- Осиё кубоги мен учун жуда яхши ўтмоқда. Осиё кубогида осон рақиблар бўлмайди. Ўткинчи ўйинлар ҳам йўқ. Нимчорак финал ўйини бугунги учрашувдан умуман қолишмаса керак. 

- Сизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга нима дея оласиз?

- Мухлисларнинг қўлловини ҳис қилиб турдим. Уларга раҳмат айтмоқчиман. Президентимиз Эмомали Раҳмонга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Давлат раҳбарининг шахсан ўзи бизга вақт ажратгани албатта қувонтиради. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика