

Тожикистон терма жамоаси ўз майдонида Қирғизистон билан беллашади. Ушбу учрашувни ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Азиз Асимов бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Унга қанотларда ҳамюртлари Руслан Серазетдинов ва Андрей Цапенко ёрдам беришади. Захира ҳаками туркманистонлик Алибек Сапаев.
Тожикистон - Қирғизистон
29 март 2016 йил. Душанбе. "Марказий" стадиони.
Бош ҳакам: Азиз Асимов (Ўзбекистон)
Қанот ҳакамлари: Руслан Серазетдинов ва Андрей Цапенко (иккиси Ўзбекистон)
Захира ҳаками: Алибек Сапаев (Туркманистон)




