UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  0 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  3 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1

Тожикистон бош мураббийи: "Биз орзу қилишда давом этамиз" Янгиликлар

Тожикистон бош мураббийи: "Биз орзу қилишда давом этамиз"

Тожикистон бош мураббийи Петр Сегрт Осиё кубоги 1/4 финал доирасида Иорданияга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биз орзуларимизни давом эттиришга тайёрмиз. Биз бугун билан яшаймиз, шундай экан, Иорданияга қарши ўйинга тайёрмиз. 

Иордания терма жамоаси жуда кучли, уларни марокашлик тажрибали мураббий бошқаради, биз бу жиҳатларни ҳам инобатга олганмиз.

Ливан ва БААни мағлуб этганда, Осиё кубогини қўлга киритгандек тантана қилдик, энди учинчи марта шу ишни амалга оширмоқчимиз. Иордания таслим бўлмайдиган ақлли жамоа саналади.

Мен ўз футболчиларим билан фахрланаман. Биз бир оиладекмиз, мен жамоанинг йўлбошчиси эканлигимдан хурсандман. Лекин ҳозирда менга кўпроқ эътибор қаратилмоқда, бироқ диққатни ўйичниларга қаратиш керак, чунки асосий юлдузлар улар ҳисобланади", деди хорватиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Осиё кубогининг 1/4 финалидан ўрин олган Тожикистон — Иордания учрашуви 2 февраль куни соат 16:30 да старт олади.

Петр Сегрт. Мўйлов. Иштиёқ. Хаёлот. Тожикистонни тарихий натижа сари етаклаётган "Эйнштейн" билан яқиндан танишамиз

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика