UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  0 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  1 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  0 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  4 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  5 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  19 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  6 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  2 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  7 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  7

Тоҳир Кападзе: “Бошқа клубларда ҳам ҳужум чизиғи асосий муаммо саналади” Янгиликлар

Тоҳир Кападзе: “Бошқа клубларда ҳам ҳужум чизиғи асосий муаммо саналади”

Кеча “Нефтчи” ФК давралар оралиғида ўз сафига қўшиб олган янги футболчиларнинг кенг оммага таништириш маросимини ўтказди.

Бундан олдинроқ хабар топганимиз боис, тушликдан сўнг Фарғона томон йўлга чиқдик. Кечки соат 17:30да Қиргули мавзесидаги “Нефтчи СК” стадионида бошланган ушбу тадбирда ОАВ ходимларидан ташқари ашаддий ишқибозлар ҳам ташриф буюрди.

Клуб раиси Тоҳир Кападзе мухлислар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берди. Хусусан Тоҳир Вейсалович ишқибозларнинг ҳакамлар тўғрисидаги саволига дангал ва очиқ-ойдин жавоб қайтарди. Бу эса кўпчилик қатори бизнинг ҳам эътиборимизни тортди.

- Тошкент жамоалари ўйинларида бундай хатоликларни кўрмаймиз. Нега ҳакамлар бу жамоадан чўчийдими?
- (Кулиб) Агарда биз ҳам пойтахт клуби бўлганимизда, бизга балки бироз енгиллик бўлармиди.



- Давралар оралиғида нега тажрибали ҳужумчи олиб келинмади. Масалан Анвар Бердиевни қайтаришни имкони бор эдику?
- Тўғри, таъкидладингиз бугунги кунда бошқа клубларда ҳам айнан ҳужум чизиғи асосий муаммолардан бири бўлиб турибди. Йил бошида Рўзимбой Аҳмедовдан умидимиз катта эди. Унга бошқа клублардан қизиқиш бўлаётганида, ишқибозлар шахсан ўзимга қўнғироқ қилиб, Аҳмедовни қандай бўлмасин олиб қолишимизни илтимос қилганди. Якунда Рўзимбой билан шартномани узайтиришга қарор қилдик. Аммо мана кўряпсиз, голлар кам. Жуда кам. Яқинда Рўзимбойни олдимга чақириб, қаттиқ гапириб, голлар жуда оз эканлигини таъкидладим ва огоҳлантирдим. Сизлар дуо қилинглар, ҳужумчиларимизни йўли очилсин ва сермаҳсуллиги билан сизларни қувонтириб, жамоамизга фойда келтирсин. Анвар Бердиевга келадиган бўлсак, унинг “Нефтчи”га хизмати сингганлигини инкор эта олмайман. Ҳақиқатдан ҳам маҳоратли ҳужумчи. Ўз вақтида тўпурарлик маҳоратини намоён этган. Яқинда уни ортга қайтариш учун жамоага таклиф ҳам қилдик. Машғулотда келиб, 1-2 шуғулланди ҳам. Дарвозага 18та тўп тепди, шундан 15таси аниқ борди. Бундан ҳам билса бўладики, Бердиевнинг ҳамон яхши формада эканлигини. Аммо уни “Нефтчи”га қайтариш биргина менинг қўлимда эмас. Вилоят ҳокими ҳам руҳсат бериши керак эди. Агарда мен “Нефтчи” ишлаб фаолият юритсам, Бердиев билан Акмал Холматовни танътанали тарзда, муносиб кузатиб қўямиз. Буни футболчиларнинг ўзиги ҳам айтганман. Стадион хайрлашув учрашувини ташкил этиб, зарбоф тўнни кийдирамиз ва бу орқали мехнатини қадрлаган бўламиз.

- Россиялик дарвозабон Евгений Черемесинни Ўзбекиситон фуқароси қилишни имкони борми?
- Бу жуда нозик ва қийин масала. Агарда бу жуда зарур бўлганида терма жамоалар маркази масалани кўриб чиққан бўларди.



- Абдумавлон Абдужалилов сингари “Пахтакор”нинг қолган ўйинчиларини ҳам тўлиқ сотиб олинса бўлмайдими?
- Олдин сизларга шуни айтиб қўяй. Иқтидорли дарвозабон Абдумавлон Абдужалиловнинг трансферини биз “Пахтакор”дан тўлиқ сотиб олдик. Кейин у билан 2,5 йилга мўлжалланган битим туздик. Кейинги йил чемпионатимизда хоржлик посбон ўйнай олмайди. Шу боис бу келажакни ўйлаб қилинган трансфердир. Аббос Махсталиев ва Муҳсин Убайдуллаевга келсак, “Пахтакор”ни уларни қўйиб юбормайди. Сотадиган тақдирда ҳам трансфер нарҳини жуда баланд айтиши мумкин. Бу ҳозирча бизга тўғри келмайди. Балки уларни ҳам келгусидаги тўлиқ “Нефтчи”га сотиб олармиз.

Тоҳир Кападзенинг сўз бойлиги юқори ва гапга чечанлиги боис мухлислар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотни деярли у кишини ўзи олиб борди. Сўзлашув жараёни равон эканлиги клуб раисини энг катта ютуқларидан бири десак муболаға бўлмайди. Ишқибозлар томонидан берилган нозик ва шу билан бирга мураккаб бўлган саволларга ҳам Тоҳир Кападзе, жилмайиб жавоб қайтарган холда, усталик билан “чиқиб кетди”.

Исломбек Рустамбеков ёзиб олди.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика