UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  0 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  0 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 00:19Престианни тан олди  10 23:51"Машъал" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:36"Бухоро" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  1 23:22"Андижон" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  9 23:08"Динамо" янги футболчиларини таништирди  4 22:52Эрон. "Трактор" кичик ҳисобда ғалабага эришди, Ҳамробеков...  0 22:20ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 22:00"Металлург" "Шўртан" футболчисини таркибига қўшиб олди  1 21:46"Пахтакор"нинг янги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  2 21:32Виктор Фонт: "Лапорта "Барселона"ни "Реал" бўлишини истади"  7 21:10Мартин Демичелис ЛаЛига жамоасини бошқариши мумкин  0

Тите 2022 йилга қадар Бразилияни бошқаради Янгиликлар

Тите 2022 йилга қадар Бразилияни бошқаради

Теглар :  ТитеБразилия
Бразилия футбол конфедерацияси терма жамоа бош мураббийи Тите билан шартномани узайтирди.

Бу ҳақда Конфедерация расмий сайти хабар бермоқда.  

ЖЧ-2018 чорак финалида Белгияга (1:2) мағлуб бўлган бўлишига қарамай 57 ёшли мутахассисга яна тўрт йиллик шартнома таклиф этилди.У 2022 йил Қатарда ўтадиган ЖЧ якунига қадар терма жамоа рулида бўлади.

Эътиборли томони у Бразилия термаси тарихида илк марта жамоани чемпионга айлантира олмаган бўлсада, истеъфога чиқарилмаган илк мутахассисга айланди.

ЖЧ 2018 чорак финалида Белгияга қарши баҳсда пентакампеонлар ўз дарвозаларидан иккита гол ўтказиб юборишди. Бу Тите қўл остида терма жамоанинг илк бор бир ўйинда иккита гол ўтказиши бўлди. Умуман олганда Тите билан терма жамоа 26 та учрашув ўтказиб, уларнинг 20 тасида ғалабага эришди (4 дуранг, 2 мағлубият).

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика