UZ

Сўнгги янгиликлар

09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  1 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  6 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  1 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  2 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  5 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  1 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  1 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5

Тимур Турдиев: "Нефтчи" ҳам уч йил деганда Суперлигага чиқди" Янгиликлар

Тимур Турдиев: "Нефтчи" ҳам уч йил деганда Суперлигага чиқди"

Про лиганинг 21-туридан ўрин олган "Арал Самали" - "Янгиер" (2:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Тимур Турдиев ўз фикрларини билдирди.

Оғир ўйин бўлди, футболда айтишадику "сен урмасанг, сенга уришади". Бугун кўп вазиятлар яратдик, аммо ундан фойдалана олмадик. Вазиятдан гол ура олмаганимиздан кейин мағлуб бўлдик. "Янгиер"да битта имконият яратади ва битта гол уради. Тўхтаб қолмаймиз, ҳаёт давом этади. Мавсум охири футболчиларнинг организмига ҳам таъсир қилади", - дейди Тимур Турдиев.

- Арислан Юсупбаев нима учун майдонга тушмади?

- Айни пайтда Юсупбаев Тошкентда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида бўлиб турибди.

- Бугунги ўйинга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши Бошлиғи Мурат Қаллибекович Камалов ташриф буюрди ва футболчилар, сиз билан суҳбатлашди. Нималар ҳақида гап борди?

- Мурат Қаллибекович билан клубимиз ривожланиши борасида гаплашдик. Кўриб турибсиз Ўзбекистоннинг бир неча карра чемпиони бўлган "Нефтчи" ҳам уч йил деганда Суперлигага қайтди. Бир йилда натижага эришиш қийин, биз ҳам босқичма-босқич олдинга интиламиз.





Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика