UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 19:20Суперлига. "Динамо" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  14 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  0 18:50Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:1 (матнли трансляция)  8 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  2 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  11 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  3 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  25 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0

Тимур Кападзенинг боши нега оғримоқда? Янгиликлар

Тимур Кападзенинг боши нега оғримоқда?

Теглар :  Тимур Кападзе
30 август куни CAFA NATIONS CUP мусобақаси старт олишидан хабарингиз бор.

Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади. Вакилларимиз гуруҳда Ўмон, Туркманистон ва Қирғизистон билан ўйнашади. Айни пайтда терма жамоа бош мураббийи Тимур Кападзени бир қанча муаммолар қийнаётгани рост.

Биринчи муаммо, ўйинлар қайси стадионда бўлади?

"Бунёдкор" стадиони майдони ўша машҳур концертдан кейин яроқсиз аҳволга келиб қолганидан хабарингиз бор. Ҳозирда Тошкентда фақат "Жар" стадионида футбол ўйнаса бўлади. "Пахтакор" майсаси ҳали тайёр эмас, "Локомотив" стадионида ҳамон таъмирлаш кетмоқда. Мусобақани вилоятларда ташкил этиш бўйича мухлислар кўп ва хўп ёзишмоқда. Лекин ЎФА томонидан бундай ҳаракат йўқ, шекилли. "Жар" стадиони август ойида жуда катта юклама берилмоқда. Кетма-кет футбол учрашувлари майдон сифатига таъсир қилмай қолмайди албатта. Терма жамоамиз рақибга қўшиб майдон билан ҳам курашишмаса бўлгани.




Иккинчи муаммо, жароҳатлар ва легионерларнинг ҳолати.


Терма жамоамизнинг етакчиларининг кўпида ҳозир жароҳат бор. Рустам Ашурматов бўлажак йиғинга чақирилмаслиги аниқ. У тахминан бир неча ой давомида тикланиш жараёнини бошдан кечиради. Жалолиддин Машарипов ҳам жароҳати боис "Истиқлол"нинг мавсум бошидаги иккита ўйинида майдонга туша олмади. Футболчининг ўзи CAFA мусобақасигача тайёр бўлишини ва терма жамоа сафида майдонга тушишини маълум қилди. Остон Ўрунов мавсумолди йиғинлар пайтида тикланиш жараёнини ўтказди ва фақат мавсум бошида умумий гуруҳга қайтди. 1-турда қайдномага киритилди лекин майдонга туширилмади. Отабек Шукуров жароҳатини даволаш учун маълум муддат Москвада бўлиб қайтди ва ҳозирда Тошкентда индивидуал тарзда машғулот олиб бормоқда. Унинг вазияти ҳам Машариповникига ўхшаш, ўйин амалиёти йўқ, лекин жароҳат билан бўлса ҳам терма жамоа учун ўйнашга тайёр. Ўткир Юсуповда шукурки жароҳат йўқ, лекин Эрон чемпионатининг 1-турида "Фулад" дарвозасини Юсупов эмас бошқа посбон қўриқлади. Юсупов бу клубга борганидан кейин доимий асосий дарвозабонга айланиб олганди, бироқ янги мавсум негадир бошқача бошланди. Кўплаб Эрон нашрлари терма жамоамиз дарвозабони "Трактор"га ўтиши мумкинлиги ҳақида ёзишмоқда. Балки трансфер ойнаси ёпилгунча бу нарса амалга ошиши мумкиндир. Аббосбек Файзуллаевда ҳам ўйин амалиёти йўқ. Турк клуби фақат кеча трансфер тўловини амалга оширди ва футболчининг ҳужжатини қўлга киритди. Бу ҳужжат олинмагунга қадар Файзуллаев "Истанбул" сафида майдонга туша олмасди. Аббос сўнгги бор 12 июль куни майдонга тушганди ва 11 дақиқа ҳаракат қилганди. Унинг охирги тўлиқ ўйини эса 10 июнь куни терма жамоа таркибида бўлганди. ФИФА кунига қадар "Башакшеҳир" учта расмий ўйин ўтказади ва мана шу учрашувларда Аббос кўпроқ ўйнайди деб умид қиламиз.




Учинчи муаммо, Кападзе терма жамоада ишлашда давом этадими ёки йўқми?


Тимур ака ҳақиқий ватанпарвар ва терма жамоа учун ҳар қандай шароитда ҳам ишлашга тайёрлигини биламиз. Лекин исталган одам ўз келажаги мавҳум бўлса, ишлаши шунчалик қийин бўлади. Йоахим Лёв ЎФАга рад жавоби бергани ҳақида хабарлар чиқди, Славен Билич ва Фотиҳ Терим бўйича эса ҳозирча бундай маълумотлар йўқ. Эътиборлиси ЎФА бу мураббийлар бўйича ҳеч қандай расмий хабар бергани йўқ. Тимур Кападзенинг шартномаси ноябрь ойига қадар тузилганини биламиз холос.


Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика