UZ

Сўнгги янгиликлар

22:47Гвардиола "Ман Сити" қўл остида 500 ўйиндан 355тасини ютди. Жамоа унинг қўл остида 1213та гол уриб, 429та ўтказди  0 22:15АПЛ. "Вест Хэм" ва "Ливерпуль" Лондонда ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  7 22:02АПЛ. "Тоттенхэм" "Вулверхэмптон"га қарши ўйинда 87-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб ғалабани қўлдан бой берди  2 22:00А Серия. "Ювентус" Туринда "Фиорентина"ни меҳмон қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 21:22АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этиб, тўртта ўйинлик ғалабасиз серияга барҳам берди, Холанд ниҳоят гол урди  7 20:55А Серия. "Наполи" ва "Венеция" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  1 20:25"Барселона" Дэвиднинг харидидан воз кечди  0 19:28"Барселона" ёш бразилияликни қўлга киритмоқчи  1 18:56Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистонига қарши ўйин сўнггида ажойиб камбэк қайд этди!  8 17:25"Манчестер Сити" Уокернинг ўрнига кимни олади?  0 16:58Алаба эртага "Реал" билан машғулотларга киришади. У бир йилдан ошиқ вақтдан бери футбол ўйнамади  2 16:32"Тотттенхэм" "Барселона" ҳужумчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1 16:08"Ливерпуль" ва ПСЖ "Интер" ҳужумчиси учун курашмоқда  2 15:37"Бавария" "Ливерпуль" форвардини харид қиладими?  0 14:58Кьеза "Ливерпуль"дан кетишни хоҳламоқда  5

Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб Янгиликлар

Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб

Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубоги учинчи тур доирасида Вьетнамга қарши майдон чиқади. Биз эса олимпия терма жамоамизнинг Вьетнамга қарши ягона учрашуви, аниқроғи ўша "қорли финал"ни эслаймиз

Бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси гуруҳ босқичи сўнги тур баҳсида Вьетнам вакилларига қарши майдонга чиқишади. 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги мусобақа яратилганига эндигина 11 йил ва ушбу мусобақа бор-йўғи еттинчи маротаба ўтказилаётганига қарамай, ўзбек футболи ва мухлисларимиз учун катта аҳамиятга эга. Сабаби айнан 2018 йил январида Хитойда ўтказилган мусобақа, 1994 йилги Осиё ўйинларидаги чемпионлик ва 2012 йиладги U17 Осиё чемпионатидаги олтин медаллардан кейинги футболимиз тарихидаги учинчи чемпионлик бўлган. Дастлабки учрашувда Қатарга мағлуб бўлиб, кейинчалик эса Хитой ва Ўмон терма жамоаларини бир ҳил 1:0 ҳисобида таслим қилган Равшан Ҳайдаров шогирдлари, якунда чемпионликни нишонлашади. Чорак финалда Японияни 4:0 ва ярим финалда Жанубий Кореяни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратган ёшларимиз. 2018 йил 27 январь санасида Вьетнам юрти вакилларига қарши финал баҳсида майдонга тушишади. "Қорли финал" номи остида қолган ўша учрашувда Андрей Сидоровнинг 119-дақиқадаги голи эвазига чемпионликни қўлга киритади. Бугун ўша "қорли финал" яна бир бор эслаймиз.


Хитойда ўтказилган мусобақа тарихдаги бор йўғи учинчи мусобақа эди. Аслида, бу турнир 2013 йил 22 ёшли футболчилар ўртасидаги ўтказилган, аммо кейинчалик Олимпия ўйинларига йўлланма берадиган ва ёш чегараси 23 ёшгача етиб белгиланганди. Дастлабки мусобақага Таиланд мезбонлик қилиши аммо айрим бир сабабларга кўра мусобақа 2014 йил қишига ва Ўмон мамлакатига кўчирилганди. Шуҳрат Мақсудов шогирдлари мусобақани Хитойга қарши бошлашган ва дастлабки турда Хитойга қарши даҳшатли "камбэк" амалга оширишган эди. Айнан шу учрашув мен кўрган терма жамоамизнинг энг "даҳшатли камбэк"и бўлган(2006 йилдаги Ўзбекистон-Кувайт (3:2) учрашувини томоша қилмаганман ва 2006 йил гапиришни ҳам билмас эдим). Егор Кримец ва Игорь Сергеевларнинг сўнги дақиқадаги голлари эвазига дастлабки турда ғолиб бўлганмиз. Кейинги турларда эса Ироқ ва Саудияга 2:1, 1:0 ҳисобларида мағлуб бўлиб мусобақани гуруҳ босқичидаёқ якунлаганмиз. 2016 йил Қатарда ўтказилган мусобақада Рио-2016 олимпия ўйинларига йўлланма берилар эди. Ўша вақти миллий терма жамоамиз билан ЖЧ-2018 саралашида ажойиб натижа қайд этаётган Самвел Бабаян Олимпия терма жамоамизни ҳам бошқараётганди. Биринчи турнинг ўзидаёқ мусобақа фаворитлари Жанубий Корея билан тўқнаш келганмиз, якуний ҳисоб 1:2 Корея фойдасига. Иккинчи турда эса бизни яна бир қийин рақиб Ироқ терма жамоаси кутиб турганди, Ироққа мағлуб бўлиш ҳаққимиз йўқ эди, сабаби мағлубиятга учрасак олимпия йўлланмаси билан ҳайрлашишга тўғри келарди. Ҳакамнинг ўйин бошланганини билдирувчи ҳуштагидан 11 секунд ўтар-ўтмас Достонбек Ҳамдамов ҳисобни очган эди, аммо биринчи бўлимдаёқ Ироқ дарвозамизга иккита гол уради ва ҳисобда олдинга чиқиб олади. Иккинчи бўлимда эса Самвел Бабаян Тимур Ҳакимовни майдонга туширади. 78-дақиқада эса Ҳакимов боши билан гол уриб, ҳисобни тенглаштиради. Бироқ Ироқ терма жамоаси дарвозамизни яна бир маротаба ишғол этади ва қизиқарли кечган учрашувда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонади. Ўзбекистон яна гуруҳда қолиб кетди, учинчи турда эса Яманни 3:1 ҳисобида мағлуб этамиз, аммо сўнги учрашувнинг умуман аҳамияти йўқ. Айнан Ироққа қарши учрашувдаги мағлубиятдан сўнг Отабек Шукуровнинг кўз ёшлари кўпчиликнинг ёдида бўлса керак.


Хитойдаги мусобақанинг стартини омадсиз бошлаган футболчиларимиз Қатарга кичик ҳисобда имкониятни бой беради. Аммо, футболчилар қолган икки учрашувда Хитой ва Умонни енгиб ирода кўрсатган ҳолда кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилишади. 

Ўйиндан ўйинга кучайиб бораётган олимпиячиларимизни чорак финалда Япония кутарди. Очиғи, қандай мусобақа бўлмасин “самурайлар”дан ҳадикиб турардик. Улар турнирга анча кичик ёшдаги футболчилар билан келган бўлсада, кучсиз дейиш ноўрин эди. Боз устига икки терма жамоа Таиландаги ўртоқлик турнирида финалда тўқнаш келган, бир бирини яхши биларди. Рақибга имконият қолдирмаган жамоамиз аъзолари биринчи бўлимдаёқ барчасини тўртта гол уриб ҳал қилишади. Ярим финалда эса олдимиздан Жанубий Корея чиқади. Биламизки, кореяликлар асосан жисмоний томонлама кучли ҳисобланади. Лекин, шу куни бизникилар улардан бир бош устун келади ва экстра таймларда учта тўп киритиб финал йўлланмасига эга чиқади. 

Ва ниҳоят орзулар ушаладиган кун келганди. Бироқ, Хитойда финалдан олдин жуда қалин қор ёққанди. Ҳаттоки, ташкилотчилар ўйинни бошқа кунга кўчиришмоқчи бўлишган. Лекин, терма жамоамиз бунга кўнмаган. Ўйин бошланишидан олдин майдонни қалин қор қоплаганди. Бу айниқса тўп билан ерда кўпроқ муомала қиладиган жамоаг мураккаб эди. Стадион ходимлари қорни қанчали курашмасин фойдаси бўлмайди. Шунинг учун кўпроқ стандарт вазиятлардан самара чиқаришга эътибор қаратилади. Амалда учрашувнинг саккизинчи дақиқасида Достон Ҳамдамовнинг бурчакдан узатиб берган тўпидан сўнг Рустам Ашурматов боши билан Тиен Дунг дарвозасини ишғол қилади. Майдон эркин ҳаракатланишга тўсқинлик қилсада бизникилар тўп узатишларда беҳато ўйнашга ҳаракат қиладилар. Бўлим сўнгида Веьтнам олимпиячиси Нгуен Хаи жарима зарбасини қойилмақом ижро қилади ва ҳисобни 1:1 кўринишига келтиради. 


Майдон оқ, ҳаммаёқ оқ қор билан тўлган. Натижада иккинчи бўлимда вакилларимиз кўк рангли футболкада майдонга тушиб келишади. Веьтнам биринчи таймдан сўнг ўйинни қолдириш таклифи билан чиқишади. Бироқ, ўйинда устунлик тўлиқ Ўзбекистон томонида эди. Вақт ўтиб бораётган сари пенальтилар сериясини ўйлай бошладик. Учрашувни лотареягача олиб бориш бир томондан хато саналарди. Веьтнам эса финалгача Ироқ ва Қатарни пенальтиларда ютиб келаётганди. Футболчиларимиз масалани ўйиннинг ўзида ҳал қилиш пайида эканлигини сезиш қийин эмасди. Мураббий Равшан Ҳайдаров оҳирги чора сифатида майдонга Бобур Абдухолиқовни туширди. Икки ҳужумчи билан ўйнаш фойда бермагач 118-дақиқада Андрей Сидоровни Сидиқов билан алмаштирди. Эндиликда ярим ҳимоячилар тўпни юқоридан фақат олдиндаги уч ҳужумчига узата бошлашди. Рақиб ҳимоячилари эса тўпни қайтариш билан овора бўлишди. Уммонлик ҳакам Ал Кафнинг ҳуштаги янграшига оз фурсат қолганда чап бурчакдан Достон Ҳамдамов тўпни тўғри жарима майдончасига узатади. Тўпга биринчи бўлиб оёғини қўйган ҳужумчи гол киритиб якунда қаҳрамонга айланади. Ўзбекистон - Осиё чемпиони.

U-23 Осиё чемпионати. Финал

27.01.2018. Чангзоу, Хитой.

Вьетнам U-23 – Ўзбекистон U-23 1:2

Голлар: Нгуен Куанг Хаи 41 – Рустамжон Ашурматов 8, Андрей Сидоров 119.

Ўзбекистон U-23: 1. Ботирали Эргашев, 2. Рустам Ашурматов, 4. Акром Комилов, 5. Аббос Отахонов (22.Бобур Абдухолиқов, 113), 20. Достон Турсунов, 6. Азиз Ғаниев, 7. Одил Ҳамробеков, 10. Жавоҳир Сидиқов (11. Андрей Сидоров, 118), 8. Жасур Яхшибоев (16. Дониёр Нарзуллаев, 46), 17. Достон Ҳамдамов, 9. Забиҳилло Ўринбоев.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика