UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  0 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  0 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  2 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  1 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  10 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  10 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  10 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4

Тимур Кападзе: "Шогирдларимнинг келажаги порлоқ, фақат..." Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Шогирдларимнинг келажаги порлоқ, фақат..."

Coca Cola Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Олимпик" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

"Қизилқум" клубини ғалаба билан табриклайман. Учрашув қизиқарли руҳда ўтди. Иккала жамоа ҳам яхши ўйин намойиш этди. Навоийликларда тажрибали футболчилар етарлича, улар ўйин тақдирини ҳал қилишди. Ўйлашимча, мазкур баҳсга ташриф буюрган томошабинлар қизиқарли тўқнашув гувоҳига айланди.

- Руслан Жияновнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Бугун у ёмон ўйнамади. Лекин биламан, у бундан-да яхшироқ ўйин кўрсата олади. Йигитлар ёш, уларда баъзида нимадир етишмаслиги мумкин, қолаверса, рақиб жамоа ҳам қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилади. Аммо шу каби ўйинларда улар ўсишга эришади. Йигитларнинг келажаги порлоқ, фақатгина бунинг учун кўпроқ меҳнат қилиши керак.

- Ўтказиб юборилган голларда ҳимоячиларнинг айби борми?

- Ҳа, уларда ҳам айб бўлиши мумкин, сабаби, рақибнинг гол уриши учун имконият яратиб беришди. Темирхўжа иккинчи голни тажрибасига таянган ҳолда ижро этди, бироқ унга қаршилик қилишимиз мумкин эди. Хатосиз гол бўлмайди, камчиликларни ўрганиб чиқамиз", деди "Олимпик" устози.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика