UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  25 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  0 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  15 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  1 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  37 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 19:22Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин   4 19:02АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда иродали ғалабага эришди  17

Тимур Кападзе: "Ўз олдимизга қўйган мақсадимиз сари охиригача ҳаракат қилдик" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Ўз олдимизга қўйган мақсадимиз сари охиригача ҳаракат қилдик"

Осиё Кубоги чорак финалидан ўрин олган драматик баҳсдан сўнг вакилларимиз бош мураббийи Тимур Кападзе ва жамоа сардори Жасур Жалолиддинов фикрлари билан ўртоқлашишди.

- Қизил карточка ўйинга қандай даражада таъсир қилди? (савол ҳам мураббий, ҳам футболчига)

"Авваламбор, халқимизни ғалаба билан тақдирлайман. Улар бизни охиригача қўллашди. Қизил карточка кутилмаган ҳолат бўлди. Эрта 10 киши бўлиб қолганимиз катта қийинчилик туғдирди. Шундай бўлса ҳам йигитлар руҳан синиб қолишмади, бунинг учун уларга раҳмат. Асосийси, ғалаба қозондик", – деди Кападзе.

"Мураббийимнинг гапларига қўшилган ҳолда шуни айтаманки, бугун стадионда тил билан таърифлашга ожиз атмосферани кўрдик. Худди Европа Чемпионлар Лигасига ўйнагандек бўлдик. Қизил карточка катта таъсир ўтказди. Бу бизни қандай кучли эканимизни кўрсатишга сабаб бўлди. Шундай ўйинлар орқали катта тажриба оламиз. Яна бир бор бизни ажойиб қўллаб-қувватлаб турган томошабинларга ташаккур айтамиз", – деди Жалолиддинов.

- Ярим финалда қайси жамоа тушишини хоҳлайсиз?

- Япония ҳам, Жанубий Корея ҳам кучли. Лекин бу тақдирга боғлиқ. Ким кучли бўлса, ўша билан тўқнаш келамиз. Иккала жамоага ҳам омад тилаб қоламан. 

- Араб ўйинини олдиндан биламиз. Йигитлар билан аввалроқ бунга тайёргарлик кўрилмаганмиди?

- Бу борада футболчиларга тушунтириш ишлари олиб борилади. Лекин ҳаммада ҳар хил руҳият, психология бор. Улар майдонга жанговор руҳда тушишади. Ўша вазиятда дарвозабонимизнинг ўзи бизнинг фойдамизга қўполлик ишлаб олиши мумкин эди. Бу биз учун катта сабоқ бўлди. 

- Неъматовнинг қизил карточка олгани кейинги ўйинда биз учун қанчалик катта йўқотиш?

- У жамоамиздаги етакчи футболчилардан бири. Унинг тажрибаси катталигини инобатга олсак, бу биз учун катта йўқотиш бўлади. Футболда жамоада 23 ўйинчи бўлади. Кейинги учрашувда захира дарвозабонимиз билан керакли натижага эришишга ҳаракат қиламиз. 

- Биринчи голдан кейин ва ҳисоб тенглаштирилган вақт орасидаги реакциянгизни тасвирлаб берсангиз ...

- Қизил карточка сабаб 1 киши кам бўлиб, қийин вазиятга тушиб қолдик. Йигитларга ишонар эдим. 11 киши бўлганимизда, бу ўйинда осонроқ ғалаба қозонган бўлар эдик. Ўз олдимизга қўйган мақсадимиз сари охиригача ҳаракат қилдик ва ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман. 

- Ўйингача бўлган машғулот жараёнида экстра тайм ва пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрилганмиди?

– Албатта, кеча машғулот давомида пенальтилар сериясини машқ қилган эдик. Бунгача шогирдларимга ҳар қандай вазиятга тушиб қолишимиз мумкинлиги, барчасига тайёр бўлишимиз кераклиги ҳақида айтиб ўтганман. Тўғри, эрта қизил карточка олганимиз озроқ ҳаяжонга солган бўлса ҳам, бундай вазиятларга тайёрланган эдик. 

Рейтинг: +60   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика