UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  1 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  4 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  13 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  106 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  13

Тимур Кападзе: "Олимпик" жамоасига легионернинг кераги йўқ" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Олимпик" жамоасига легионернинг кераги йўқ"

Ўзбекистон Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Сурхон" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

"Ҳаммани мавсум бошлангани билан табриклайман. Жамоаларга омад тилайман. Қизиқарли ва курашларга бой ўйин бўлди. Биринчи тур бўлгани учун қаердадир ҳаяжон сезилди. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Суперлиганинг ҳавоси бошқа. "Сурхон" кучга таяниб ўйнади. Узатмалар билан ўйнади. Иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик. Хатолардан тўғри хулоса чиқарамиз",- дейди Тимур Кападзе.

- Жамоа мавсум олдидан легионер олмади. Буни сизнинг шахсий қарорингизми?

- Бизга легионернинг кераги йўқ. Мақсадимиз бундай ўйинлар орқали тажриба олиш. Осиё чемпионати турибди, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишимиз керак. Ўзимизнинг йигитлар легионерлардан ҳам яхши ҳаракат қилади.

- Бир бош баланд рақиблар билан ўйинларда футболчиларга қандай мотивация берасиз?

- Руҳий ҳолат муҳим аҳамият касб этади. "Сурхон" ҳам нималарга қодирлигини билмас эдик. Ҳаяжон тўсқинлик қилди. Ўйиндан ўйинга кучли бўлиб борамиз. Йигитлар босимдан ўтиб олишди.

Жисмоний ҳолатимиз оптимал эмасдир. Иккинчи бўлим охирида чарчоқ сезилган бўлиши мумкин. Биз ҳар томонлама яхши эдик. "Сурхон" мураббийи жисмоний томондан муносиб тайёрлаганлиги кўринди. Испаниялик мураббий кўпроқ комбинация орқали ўйнайди, деб ўйлагандик. Хатолар орқали ўзимизга ишонч ортади. Йигитлар бундан ҳам яхшироқ ўйнай олади. Суперлигада осон жамоалар йўқ. Уларга қарши баҳсларда фойдали нарса оламиз.



Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика