UZ

Сўнгги янгиликлар

09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  3 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун таҳминий таркиби  6 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  4 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  5 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  7

Тимур Кападзе: "Олимпиадага энг кучлилар ва муносиблар бориши лозим" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Олимпиадага энг кучлилар ва муносиблар бориши лозим"

Суперлиганинг 6-турнинг қолдирилган учрашуви доирасидаги "Динамо" — "Олимпик" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида...

- Шогирдларимни ғалаба билан табриклайман. Қийин учрашув бўлди. Терма жамоадаги ўйинлардан сўнг чемпионат учрашувларига қайтиш қийинчиликлар туғдиради. Шунга қарамай, бошқа йигитларга ҳам имкон бердик. Бугун ўйин тарафлама ҳам ғалабага ҳақли эдик. Шу боис, ўйин сўнгида гол уриш насиб этди. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Чунки, бизда кетма-кет 6 та ўйин бор. "Динамо"га омад тилайман. Жамоа доимо яхши ўйин кўрсатади, тайёргарлик жараёнидан жамоани ҳам ўрганиб чиқдик. Самарқандликлар тўп назорати, ҳужум қилиш борасида яхши натижаларга эришмоқда. Биз ҳам яхши тайёргарлик кўра олдик, уларга имкон бермадик. Жамоага кейинги ўйинларда омад тилайман.

- Ўйин сизнинг илтимосингиз билан қолдирилди. Бу нима билан боғлиқ эди?

- Олимпиадада ярим жамоа "Олимпик"дан эди. Келганимиздан сўнг тадбирлар бор эди. Икки кун ичида ўйин ўтказа олмасдик. Биз терма жамоа шарафини ҳимоя қилиш учун боргандик. Буни барча тўғри тушунди, деб ўйлайман. Футболчиларимизнинг баъзилари Мали билан ўйинда ҳам иштирок этишди. Шунинг учун уларни захирада қолдирдим ва бошқаларга имкон бердим. Бир турнирдан келибоқ, икки кундан сўнг майдонга тушиш мантиққа тўғри келмайди.

- Одилов ва Бўриевнинг захирадан майдонга тушиши ўйинни кучайтирди. Миш-мишларга қараганда, улар бошқа жамоага ўтиши кутилмоқда. "Олимпик" миссияни бажарди ва энди жамоанинг тақдири қандай бўлади?

- Энг аввало, жамоа йил охиригача тўлиқ таркибда бўлиши аниқ. Кейинчалик нима бўлишини вақт кўрсатади. Ҳозир келаси Олимпиада учун ҳам жамоа тузилган. Барчаси раҳбариятнинг қарорига боғлиқ. Футболчиларга ўтган мавсум ҳам, мавсум бошида ҳам таклифлар бўлган. Яхши таклифлар бўлса, уларни қўйиб юборамиз. Улар миссияни бажарди. Бошқа йигитлар бор ва биз селекцияга эътибор қаратамиз. 

- Олимпиадага қисқа вақт қолди. Таркибни аниқлаб олганмисиз? 

- Олимпиадада 18 нафар футболчи иштирок этади. Бу ҳолатда қисқариш бўлган, шунингдек, ёши катталар ҳам бор. Мен барча футболчиларни кузатяпман. Биз Олимпиадага кучли жамоа бўлиб боришимиз керак. Олимпиадага энг кучли ва муносиблар бориши лозим. Буни барча тўғри тушунишимиз керак. Ҳозир аниқ жавоб беришга қийналаман. Энг асосийси, барча саломат бўлсин. Ҳали олдинда вақт бор.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика