UZ

Сўнгги янгиликлар

10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  1 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пеналти ва четлатиш. "Алё, рэф!" Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги ҳакамларнинг қарорларини таҳлил қилди  8 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  11 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  3 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  7 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  12 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  13 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  3 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  7 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  14 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  2 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3

Тимур Кападзе: "Навбаҳор" ўтган йили бажарилмай қолган вазифани уддалаш учун ҳаракат қилаяпти" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Навбаҳор" ўтган йили бажарилмай қолган вазифани уддалаш учун ҳаракат қилаяпти"

Coca-Cola Суперлигасининг 12-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Олимпик" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа яхши ҳаракат қилди. Бугунги учрашувни томоша қилган мухлислар айни томошабоп ўйин гувоҳи бўлишди деб ўйлайман. Жамоамиз йигитлари ёмон ҳаракат қилишмади, ҳар бир вазият учун охиригача курашишди.

- Бу йилги "Навбаҳор" ва унинг мухлислари ҳақида муносабатингизни билдириб ўтсангиз...

- "Навбаҳор" айни кунларда яхши формада. Улар ўтган йили ўхшамай қолган чемпионлик учун ҳаракат қилишаяпти. Мухлислари ҳам ҳар доим жамоасини қўллаб-қувватлашади. Улар яхши ўйнаса, керак бўлса рақиб жамоани ҳам олқишлашади.

- "Олимпик" атрофидаги ижобий гап-сўзлар жамоага босим юклаб қўймадими? Жамоа ўтган йилгидек кўринмаяпти...

- Бизда таркибда ўзгаришлар ҳам бўлди. Йигитлар ёмон ҳаракат қилишмаяпти. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Бизнинг вазифамиз ҳам шу аслида. Йигитларни бош мақсадимиз томон муносиб тайёрлаш.

- "Навбаҳор" билан билан кубок ўйинида ҳам тўқнаш келасизлар. Бу борада фикрингиз қандай?

- Биз ҳали гуруҳдан чиқмадик. "Андижон" билан рақобат жиддий кечаяпти. Бугун ўйнаган жамоа билан 3 кундан кейин яна тўқнаш келиш осонмас. Бироқ, бунинг ҳам яхши томони бордир деб ҳисоблаймиз.

- U-20 жаҳон чемпионатида иштирок этаётган жамоамиз таркибидан кўзлаганларингиз борми?

- Албатта, уларнинг ҳар бири номзод. Нуфузли турнир олдида эканликлари учун аввалроқ чақирмагандим. Албатта, бу терма жамоамиздан бизга номзодлар бор.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика