UZ

Сўнгги янгиликлар

21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  2 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  24 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  2 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  10 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  60 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2

Тимур Кападзе: "Олимпик" қайсидир маънода чемпионатга файз олиб киряпти" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Олимпик" қайсидир маънода чемпионатга файз олиб киряпти"

Coca Cola Суперлига 10-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Навбаҳор" қолдирилган беллашувидан (1:1) сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "Олимпик" устози Тимур Кападзе қатнашди.


- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Албатта, ўйин яхши бўлди. Мухлислар яхши даражаги футбол кўришди. Менимча, шогирдларим бугун ғалабага лойиқ эди. Нафақат бугун, умуман олганда ҳам йигитларим ҳар ўйинда яхши ҳаракат қилишмоқда. Вазиятлардан фойдаланиш борасида баъзи вазиятларда ёшлик қилишяпти. Буни ҳам тушунаман. Бу тажриба билан боғлиқ. Энг муҳими ҳар бир ўйинда ўзимизга керак нарсани оляпмиз. Йигитлар ҳар бир ўйинда тажриб тўплашмоқда, ўсишмоқда. Бу албатта қувонарли нарса. "Навбаҳор" ҳам кучли жамоа. Буни ҳамма билиб турибди. Гранд жамоаларга қарши ўйинлар футболчиларимизни текшириб олиш учун яхши имконият ҳисобланади. Бугун ҳар бир вазиятда йигитларим яхши ҳаракат қилишди. 

- "Олимпик" деярли барча грандлардан очко олишни уддалаяпти. Бу иштиёқ билан боғлиқми?

- Албатта, бундан жамоаларга қарши ортиқча мотивация бериш ҳам шарт эмас. Йигитлар ҳам бу жамоалар қандай кучга эга эканликларини билишади. Нисбатан пастдаги жамоалар ҳимоявий ўйин кўрсатишади ва иккинчи рақамда ўйнашади. Шу сабаб ҳам уларга қарши қийналамиз. Бизга эса очиқ футбол қулай. Ўйинчиларимизнинг тезлиги юқори. Шу учун ҳам кўриб турганингиздек чиройли ўйинлар кузатилмоқда. 

- U-23 Осиё кубогида порлаган Русланбек Жияновда қандайдир пасайиш сезилмаяптими?

- Унда озгина жароҳат бор. Ушбу жароҳат унга 100% ҳаракат қилишга қаршилик кўрсатмоқда. Бу жароҳатга қарамай Русланбек яхши югура оляпти. Тез орада у яхши ҳаракат қилишни бошлайди. Унинг имкониятини яхши биламиз.

- "Олимпик" бугун икки очко йўқотдими?

- Фикримча, бизда имкониятлар кўпроқ бўлди. Ўткир Юсупов бекорга терма жамоага чақирилмаяпти. Бир неча вазиятларда айнан у жамоасини қутқарди. Менимча, бизда бугун вазиятлар кўп бўлди. Имкониятдан фойдаланмаганимиз сабаб дуранг қайд этдик. Гол урганимизда балки ғалаба қозонардик. Энг асосийси йигитларим бугун ажойиб ўйин кўрсатишди. 

- Жасур Жалолиддинов ва Ҳожимат Эркинов каби ўйинчиларнинг "Олимпик"да тўп суришига қандай қарайсиз?  Бу фойдали бўлармиди ёки аксинча?

- Бу ҳолатга икки тарафдан қараш керак. Тактик ва кўп тарафдан бу фойдали бўларди. Бу футболчилар терма жамоага келганларидан сўнг уларни терма жамоага мослашиши учун бироз вақт керак бўляпти. Улар ўз жамоаларида ҳар хил мураббий қўлида ўйнайди ва талаблар бошқача бўлади. Лекин, уларнинг бошқа жамоаларда ўйнашлари ҳам қайсидир тарафдан яхши. Бу "Олимпик"даги бошқа футболчиларга имконият яратади. Терма жамоа фақат 11 кишидан иборат эмас. Ҳар хил вазиятлар бор. Жароҳат, четлатиш ва яна бошқа ҳолатлар. Айнан шундай вазиятда захира керак бўлади. Уларнинг ўз жамоаларида асосий таркибда ўйнаганлари яхши. Мен эса "Олимпик"да бошқа йигитларга имконият бериб уларни ҳам ўсишларига шароит яратиб беряпман. Терма жамоада энг кучли ўйинчилар майдонга тушади. 

- Пеп Гвардиола Кевин де Брюйнега майдонда ўзи истаган вазифани бажариш, истаган жойда ҳаракат қилиш имкониятини бергани ҳақида гапирди. Бугун Пўлатхўжа Холдорхонов деярли шунга ўхшаш ҳаракат қилди ва ўйин охирига бориб бироз чарчаб қолгандек таассурот қолдирди. Бунга қандай муносабатдасиз?

- Гвардиола де Брюйнега қандай имтиёзлар берган билмадим. Кевин де Брюйнедака ўйинчи майдонда нима қилишини аниқ билгани учун балки унга шундай имконият яратилгандир. Сабаби, де Брюйне жуда ақлли футболчи. Позиция танлашда, тўп билан ишлашда жуда зўр ҳаракат қилади. Пўлатхўжа ҳам бугун жуда ажойиб ҳаракат қилди. Жамоа учун фойдали ўйнади. Буни умуман ёмон тарафи йўқ. Мен футболчиларга тўпсиз ва тўп билан қандай ҳаракат қилишни тушунтириб боряпман. Улар турли хил вазиятларда қандай ҳаракат қилишни билишлари керак. Биз ҳар бир ўйиндан сўнг ҳар бир вазиятни муҳокама қиламиз. Пўлатхўжа бугун яхши ўйин кўрсатди. Энг муҳими жамоага фойдали ўйинчи бўлиш.  

- "Олимпик" биринчи даврани саккизинчи ўринда якунлади. Жамоа фақатгина уч марта мағлуб бўлди. Умуман биринчи даврадан қанчалик кўнглингиз тўлди?

- Балки камроқ дуранглар қайд этганимизда биз саккизинчи ўринда эмас, юқорироқда бўлардик. Дурангларнинг 70-80% қисми ғалабали ўйинлар эди. Менинг асосий вазифам футболчиларнинг ўсиши. Албатта, хатоларсиз ўсиш бўлмайди. Йигитлар чемпионат бошидан бери анча ўсишди. Футболчиларим аввал йўл қўйган хатоларини такрорлашмаяпти. Мени қувонтирган жиҳати ўша айтганимдек чемпионатнинг боши ва ҳозирги пайтни солиштирганда анча ўсишга эришганимиз. Ўйлайманки, иккинчи даврада бунданда яхши ўйин кўрсатамиз. 

- Бу йилги Суперлига ўйинлари ўзгача кечмоқда. "Олимпик" чемпионлик курашига ҳам таъсир ўтказмоқда. Иккинчи даврада ҳам кучли жамоалардан очко олишга ишонасизми?

- Ўйлайманки, агар иккинчи даврада бунданда яхши ўйин кўрсатсак, бизда имконият бўлади. Жадвалда ҳам барча жамоалар зич жойлашган. Деярли ҳаммада имконият бор. Бу чемпионатнинг қизиқ ўтаётганидан далолат. Иккинчи даврада ким яхши ўйин кўрсатса, албатта шунга яраша ўринга жойлашади. "Олимпик" албатта чемпионлик курашига таъсир ўтказишга ҳаракат қилади. Кўраётганингиздек, кўрсатаётган ўйинимиз мухлисларга ёқяпти. "Олимпик" қайсидир маънода чемпионатга файз олиб киряпти. 

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика