UZ

Сўнгги янгиликлар

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  2 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  9 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  4 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  6 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  10 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

Тимур Кападзе: “Керакли очколарни қўлга киритсак, чемпион бўламиз” Янгиликлар

Тимур Кападзе: “Керакли очколарни қўлга киритсак, чемпион бўламиз”

“Локомотив” сардори Тимур Кападзе клуб матбуот хизматига берган интервьюсида “Ал Айн”дан учралган мағлубият, “Олмалиқ” билан кечган баҳсда захирада қолиши қандай таъсир қилгани хусусида гапириб берди.

Шунингдек, тажрибали ярим ҳимоячи олий лигадаги чемпионлик ва Кубокни қўлга киритиш борасидаги имкониятлар борасида ҳам тўхталди.

– Осиё чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб баҳсида “Ал Айн”дан учралган мағлубиятни қандай қабул қилдингиз?

– Бу мағлубият менга ҳам, жамоадошларимга ҳам жуда қаттиқ таъсир қилди. Ўйиндан олдин барчамизда ғалабага бўлган ишонч юқори эди. Чунки сафарда улар билан дуранг ўйнаб қайтгандик. Жавоб баҳсида бизга фақат ғалаба зарур эди. Аммо кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйдик.

– Мана шу учрашувда “Локомотив”га нима етишмади деб ҳисоблайсиз?

– Аввало омад. Негаки “Ал Айн” биздан бир бош устун эмасди. Иккала беллашувда ҳам улар биздан яққол ажралиб туришмади. Тошкентдаги баҳсда бизда ҳам етарлича имкониятлар бўлди, аммо рақибдан фарқли равишда тўп кирита олмадик. “Ал Айн” омад туфайли гол уриб ютиб кетди ва кейинги босқичга йўл олди деб ўйлайман. Лекин тан олишк керак, уларда легионерлар кучли ва айнан уларнинг ўйини туфайли “Ал Айн” ғалаба қозониб кетди.

– Жамоада қандайдир хавотир бормиди?

– “Ал Ҳилол” билан ўйинга нисбатан хавотир бор эди деб ўйлайман. Бу хавотир айниқса ҳужумга ўтганимизда сезилди. Қандайдир чўчиб ҳаракат қилдик дея олмайман, лекин ҳужумдаги ишларимиз унчалик қовушмади. Тўп билан олдинга ўтганимизда ҳужумчиларимизда ўзига бўлган ишонч етмади.

– “Ал Айн” ОЧЛда “Локо”га рақиб бўлган жамоалар орасида энг кучлисими?

– Шуни айтишим мумкин, “Ал Айн” БААнинг энг кучли клуби ҳисобланади. Уларда кўп футболчилар миллий терма жамоада тўп тепишади. Чизиқлар бўйича деярли камчилик йўқ ҳисоби. Ярим ҳимояда кореялик, шунингдек ҳужум чизиғида ҳам уч нафар хорижлик футболчи ўйнайди. Албатта, ўйинчиларнинг алоҳида жиҳатлари бўйича улар биздан кучли бўлиши мумкин, лекин жамоа сифатида биз билан тенг савияда эди.


– Умуман, “Локомотив”нинг бу йилги ОЧЛда иштироки хусусида нима дея оласиз?
– Йил бошида олдимизга гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилганди. Чунки ўтган йил охирги ўринни олганимиз жуда алам қилганди. Гуруҳдан чиққач, секин-аста мақсад ҳам ортиб борди. Иштаҳа овқат пайтида келади деганларидек, дастлаб “Ал Ҳилол”ни ортда қолдирдик. Кейин чорак финалга йўл олиб, “Ал Айн” билан ўйнадик. Нима бўлишидан қатъий назар, “Локомотив” ўз тарихида янги саҳифа очди ва бундан мухлислар хурсанд бўлса арзийди.

– “Темирйўлчилар” кейинги беллашувни сафарда “Олмалиқ”қа қарши ўтказиб, 5:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Руҳий тушункунликдан чиқиб кетиш қийин бўлмадими?

– Футболчи фаолиятида ғалабали онлар қатори мағлубиятлар ҳам учраб туради. Чунки бу спорт, кимдир ютади, кимдир ютқазади. Энг муҳими эса, профессионал футболчи ютуқдан ҳавоалниб кетмаслиги ҳамда мағлубиятдан жуда ҳам тушкун ҳолатга тушиб қолмаслиги зарур. Чунки ўйин ўтгач, эртаси кундан бошлаб навбатдаги баҳсга тайёргарлик кўриш лозим бўлади. Барибир мағлубият руҳан таъсир қилади, лекин кейинги ўйинга тайёргарлик кўрар экансан, бўлиб ўтган воқеаларни унутишингга тўғри келади.

– “Олмалиқ” билан кечган баҳсда сиз, Жепаров, Геворкян каби тажрибали футболчилар захирада қолишди. Биринчи таймдаги жамоа қандай кўринди?

– Жамоамизда 20 нафар яхши савиядаги футболчи бор ва уларнинг ҳаммаси асосий таркибда ўйнашга лойиқ. Мураббий кимни туширса, ҳар бир футболчи ишончни оқлашга ҳаракат қилади. Биринчи таймдаги жамоа яхши ҳаракат қилди, тўғри, хатолар кузатилди, лекин муҳими ғалаба қозондик.

– Захирада қолдиришгани сизга қандай таъсир қилди?

– Мураббийлар ўйиндан олдин кўрсатма бераётганда захирадагилар рўйхатига киритилганимни билдим. Энди бу мураббийнинг қарори эди ва мен буни муҳокама қила олмайман. “Ал Айн”дан кейин тикланиш учун бизга бироқ вақт керак эди, шу боис захирада қолган бўлсам керак.

– Қизиғи шундаки, “Олмалиқ”қа қарши биринчи давра баҳсида ҳам захирада қолган экансиз. Қолган барча ўйинларда асосий таркибда тушгансиз. Мана энди иккинчи беллашувда ҳам шундай ҳолат кузатилди. Бу тасодифми?

– Тўғриси, бу маълумотга ҳеч эътибор қилмаган эканман. Эсимда, “Олмалиқ”қа учрашувдан олдин сафарда “Шўртан” билан ўйинда жароҳат олиб майдонни тарк этгандим. Шу боис кейинги учрашувни ўтказиб юборгандим. Бу сафар эса Ал Айн” билан беллашувдан сўнг мураббийлар шу қарорга келишди.

– Буёғига “Локомотив” учун чемпион бўлиш ва Кубокни қўлга киритиш вазифаси қолди. Имкониятлар ҳақида нима дейсиз?

– Ҳозирча ҳаммаси ўз қўлимизда. Энг асосийси шу. Агар керакли очколарни қўлга киритсак, чемпионлик албатта бизники бўлади. Шунингдек, Кубокда ҳам ғолиб чиқишга ҳаракат қиламиз.

“Локомотив” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика