UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  0 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:55Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  7 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  0 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  0 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  3 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   6 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  13 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  4 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  8 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  12 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2

Тимур Кападзе: "Ҳужумчиларимизга жуда кўп саволларим бор" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Ҳужумчиларимизга жуда кўп саволларим бор"

Coca Cola Суперлиганинг 11-тури доирасидаги "Олимпик" - "Нефтчи" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида қатнашди.




Ўйин ҳақида

- "Нефтчи" билан осон бўлмаслиги аниқ эди. Яхши ўйин бўлди. Биринчи таймда темп унчалик ҳам юқори бўлмади. Биринчи таймда бироз дим ҳаво эди. Шу сабаб ҳам шиддат бироз пастроқ эди. Иккинчи бўлим қизиқарли ўтди. Менимча, дуранг адолатли натижа бўлди. Икки жамоада ҳам имконият бўлди. Ўйин голга қадар эди. Икки жамоа ҳам дурангга рози бўлса керак.

- "Олимпик"даги рақобат ўтган мавсумдагидек эмас. Захирадан тушиб, ўйинни кучайтирадиган футболчилар деярли йўқ. Бу нарса сизга қийинчилик туғдирмаяптими?

- Ротация бўлмоқда. Айниқса, ҳужум чизиғида. Ҳужум чизиғига саволларим кўп. Рақобат ўтган йили кучлироқ эди, тўғри. Бу йил ёшлар кўп жамоада. Сабаби шунда. Бироқ, шу ёшлар ҳам анча кучайди. Бугун захирадан майдонга тушган ўйинчилар ҳам анча яхши ҳаракат қилишди.  Ротация бўляпти, бу муаммо эмас. 

- Баъзи ўйинчилар ёшлар футболидан чиқиб кета олмаётгандек кўринмоқда. Керакмас жойларда алдашга ҳаракат қилиб, жамоавий ўйинга путур етказаётгандек, назаримда...

- Бу нарса йўқ эмас. Бугун ҳам шундай эпизодлар бўлди. Вазиятлардан фойдалансак бўларди. Қаердадир шошилишди, қаердадир тажриба етишмади. Бу вазиятни албатта кўриб чиқамиз, кейинги ўйинларда вазиятлардан фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

- Охирги 15 дақиқада "Олимпик" жуда бўш ҳаракат қилди. Бунга сабаб нима эди? Чарчоқми?

- Ўйиннинг охирги 5 дақиқаси бизнинг назоратимизда бўлди. "Нефтчи"нинг захира ўриндиғи биздан анча кучли. Ҳошимов, Диёржон Туропов, Тўхтасиновлар майдонга тушишгандан кейин албатта "Нефтчи" ўйини кучайди. Улар асосий таркиб футболчилари саналишади. Охирида хатто гол уришимиз ҳам мумкин эди. "Нефтчи" оддий жамоа эмас. Вазиятни назорат қилдик, аммо вазиятлар ва бошқа жиҳатларни ҳисобга олсак, дуранг адолатли бўлди. 

- Демак, ҳужум чизиғи ўсиши керак?

- Ҳа, менда ҳужумчиларимизга жуда кўп саволларим бор. Қарор қабул қилиш, очилиш борасида муаммолар бўлмоқда. Балки, шунчаки тажриб етмаётгандир. Ўтган йили ҳужумчиларимиз яхшироқ ҳаракат қилишганди. Ҳужумчи кўп вақт гол урмаса, босим ҳам ошиб боради.

 - Бугун "Олимпик" бир очкога эга бўлдими ёки икки очко йўқотдими?

- Албатта, уч очко олмоқчи эдик. Ўйинга қарасак, дуранг адолатли бўлди. 

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика