UZ

Сўнгги янгиликлар

10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  1 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  2 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  5 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  7 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  2 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  6 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  5 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  108 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1

Тимур Кападзе: "Бундай ўйинлар бизни кучлироқ қилади" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Бундай ўйинлар бизни кучлироқ қилади"

Суперлига 5-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Қизилқум" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. Икки жамоа ҳам чиройли ўйин кўрсатди. Йигитларимиз астойдил ҳаракат қилишди. Кўп вазиятларга эга бўлдик. Афсуски, улардан унумли фойдалана олмадик. Охирги дақиқаларда пенальтидан ҳам фойдалана олмадик ва мағлубиятга учрадик. Умуман олганда, ғалабага ҳақли эдик. 

Игнатий Нестеров бугун юқори спорт формада эканлигини намойиш қилди. У ҳар доим яхши турган. 

"Қизилқум" тажрибали футболчилардан иборат таркибга эга. Футболчиларимиз яхши ҳаракат қилди. Бундай ўйинлар бизни кучлироқ қилади. 

- Алишер Одилов нисбатан орқароқда ўйнамоқда, ўтган мавсумда бундай эмасди...

- Йўқ, орқароқда эмас. У иккинчи ҳужумчи бўлиб ўйнади. Бу ерда тактик жиҳатдан кимдир орқароққа ўтиб туриши лозим эди, бу ўйиндан келиб чиқиб юзага келади.

- Йил бошидан буён марказий ҳимоя чизиғида аниқ тандем ўйнамаяпти. Бу нима билан боғлиқ?

- 3 футболчимиз жароҳатланган, ҳатто 4 киши. Муаммо бор эди. Кўрганингиздек, қолган болалар ҳам яхши ҳаракат қилишди. 

- Жамоада пенальтини ким тепиши бўйича аниқ бир қарор қабул қилинганми?

- Ўша ерда бир қарорга келинди. Пўлатхўжа Ҳолдорхонов ўзига ишониб, тўп олдига яқинлашди. Балки гол урганда, бу ўзи учун қандайдир мотивация бўларди. Бошқа йигитларимиз ҳам тепишни хоҳлашди. 

Бу – футбол. Урганда, хурсанд бўлардик. Демак, кейинги сафар бошқа ўйинчи ижро этади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика