UZ

Сўнгги янгиликлар

01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  1 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  3 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  9 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2

Тимур Кападзе: "Агар камералар сони кўпроқ бўлганида, VAR қарорлари тез ва тўғрироқ чиқарилган бўларди" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Агар камералар сони кўпроқ бўлганида, VAR қарорлари тез ва тўғрироқ чиқарилган бўларди"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Олимпик" (1:1) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Футболимизнинг 110 йиллиги билан муборакбод этаман. Чунки озми-кўпми тарихга эгамиз. Насиб қилса, кейинги йилларда терма жамоаларимизнинг ютуқлари туфайли катта байрам қилайлик. 

Қизиқарли ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам астойдил кураш олиб борди. Майдон сифати борасида озгина камчиликлар бор эди, шунинг учун кўп курашлар кузатилди. Афсуски, ўйин охирида пенальти туфайли ғалабани қўлдан чиқардик. Аммо бу – футбол. Демак, қаердадир хато қилганимиз туфайли мағлубиятга учрадик. Умуман олганда, қизиқарли учрашув бўлди.

- Жамоангиз рақиб қизил карточка олгандан кейин ҳам чамаси 10 дақиқани ҳимояда ўтказди, "Олимпик" ҳужумга ўтиши кутилганди...

- Бугун деярли томошабинга тўла стадион ўйин бошиданоқ таъсир ўтказди. Кўпчилик бўлиб қолганимиздан кейин йигитлар фаолликни оширишди.

- Дарвозабон Владимир Назаров жароҳатдан кейин тикланишга улгурдими?

- Унинг жароҳати жиддий эмас экан. У ўйинга тайёрлиги туфайли унга имконият бердик.

- Пенальти ҳақида фикрингиз?

- Вазиятни VAR'да кўриб чиқишди ва шундай қарорга келишди.

- Суперлиганинг кўп ўйинларида қизил карточка ва пенальтилар кўряпмиз. Гима деб ўйласиз, ўйинлар тақдирини ҳакамлар ҳал қилишяптими?

- Кўпинча VAR бор ўйинларда шундай қарорга келишмоқда. Умуман олганда, менимча, VAR'да кўрилганидан кейин бу юзасидан бошқа саволлар бўлмаслиги керак. Қизил карточкалар кузатиляптими, демак, майдонда эмоцияларга берилиш ва жиддий кураш кечмоқда.  Футбол курашлардан иборат.

- Чемпионатимиздаги VAR ўзини оқлаяптими? 

- VAR бутун дунёда ишлатилмоқда. Аммо бизда камералар кам, уларни кўпайтиришимиз керак. Агар камералар сони кўпроқ бўлганида, қарорлар тез ва тўғрироқ чиқарилган бўларди. 

- 1-таймдан сўнг бир йўла 2 та ўзгаришга қўл урдингиз. Бу тактик ўзгаришмиди ёки шогирдларингиздан кўнглингиз тўлмадими?

- Униси ҳам, буниси ҳам. 1-таймда ўзини эркин ҳис қилмаган футболчиларни ўзгартиришга ҳаракат қилдим.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика