UZ

Сўнгги янгиликлар

14:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-17 Жаҳон чемпионати. Италия - Ўзбекистон (3:2)  0 14:34Суперлиганинг 29-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  2 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  3 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  4 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   12 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  2 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  15 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  22 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  4 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  8 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  4 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3

"36 миллионлик халқимиз биздан ижобий натижани кутмоқда. Биз улар учун катта байрам қилиб беришни режа қилганмиз". Тимур Кападзе ва Жалолиддин Машарипов иштирокидаги матбуот анжумани Янгиликлар

"36 миллионлик халқимиз биздан ижобий натижани кутмоқда. Биз улар учун катта байрам қилиб беришни режа қилганмиз". Тимур Кападзе ва Жалолиддин Машарипов иштирокидаги матбуот анжумани

ЖЧ 3-саралаш босқичи 9-туридан ўрин олган БАА – Ўзбекистон учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида бош мураббий Тимур Кападзе ҳамда вингер Жалолиддин Машарипов иштирок этди.

"Ҳаммага салом. Албатта, эртага бизни муҳим ва қизиқарли учрашув кутиб турибди. Ҳаммамиз соғ-омонмиз. Сизларни кўриб турганимдан хурсандман", – деди Кападзе.

"Ҳаммага салом. Сал ҳаяжон бор, чунки ҳеч қачон бундай босқич ва даврда бўлмаганмиз. 36 миллионлик халқимиз биздан ижобий натижани кутмоқда. Биз халқимиз учун катта байрам қилиб беришни режа қилганмиз. Биз ЖЧга лойиқ эканлигинимизни кўрсатиш вақти келди. Бизга осон бўлмайди, лекин ҳеч нарса тўсқинлик қилмайди деб ўйлайман. Эртага ўзбекистонлик мухлисларни хурсанд қилишга уринамиз", – деди Машарипов.


- Катта ўйиндан олдин рақибни ўрганиш жуда муҳим. БААда бош мураббий ўзгарди. Рақиб ҳақида қанчалик тушунчага эгасиз? Улардан қандай ўйин кутмоқдасиз? 

- Албатта, ўрганиб чиқдик. Ҳар тарафлама яхши тайёргарлик кўрдик. Тўғри, уларда мураббий янги,  бироқ бугун пайдо бўлиб қолмаган. Уларни ўрганишга ҳаракат қилдик. Асосийси, ўз ўйинимиз ҳақида ўйлашимиз ва яхши ўйин кўрсатишимиз лозим. 

- Биламизки, ҳозир Ўзбекистон учун муҳим давр, чунки термани 2 ўйинда 1 очко ҳам қониқтиради. Ўзингизни қандай ҳис этяпсиз? Собиқ мураббий Катанец билан алоқадамисиз? Унинг ҳолати қанақа?

- Албатта, бу даврга етиб келиш учун футболчилар астойдил меҳнат қилишди. Бизни иккита муҳим ўйин кутиб турибди. Ҳаммаси ўз қўлимизда. Эртага ғалаба қозониб, кейинги ўйинга тайёрланишимиз керак. Сречко Катанецнинг соғлиғи жойида. Унинг ёрдамчилари эса бугунги кунда менинг штабимда фаолият юритмоқда. 

- Футболчига савол. Терма жамоа лагерига катта колонкада кириб келдингиз. Қизиқ, сизнинг плейлистингиздан қандай қўшиқлар ўрин олган?

- Плейлистимдан ўзбекча, кайфиятни кўтарадиган қўшиқлар ўрин олган (кулади). Бу бизнинг кайфиятимизга таъсир қилади. Йигитлар ҳам шундай фикрда. Биз ватан ҳақида қўшиқлар тинглаймиз, чунки ватан учун ўйнамоқдамиз.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика