Тиаго Телес: “Ўзбекистон терма жамоасига мундиалда омад тилайман”

Narzulla Saydullayev
18 авг 2016, 12:34
Кеча футзал бўйича Ўзбекистон ва Озарбойжон терма жамоалари иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказишди.

Ушбу баҳсда вакилларимиз рақибларга (2:6) ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Ўйиндан сўнг Озайрбойжон терма жамоасида покер муаллифи бўлган Тиаго Телес ўз фикрларини билдирди.

“Биринчи учрашувга қараганда иккинчи назорат баҳсида яхшироқ ўйин кўрсатдик. Мен ушбу ғалабадан хурсандман. Тўртта гол уриб жамоамга фойда келтирдим. Биз учун ғалаба жуда муҳим эди. Биринчи бўлимда рақиб дарвозасига 5 та тўп киритиб ҳисобни йириклаштириб олдик. Иккинчи бўлимда эса бироз хотиржамликка берилдик ва ўйин бошида ўз дарвозамиздан иккита гол олиб чиқдик. Жаҳон чемпионатида бундай ўйин кўрсатиш ярамайди. Иккинчи бўлимда Ўзбекистон терма жамоаси яхши ҳаракат қилди. Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига тайёр деб айта оламан. Мураббий ҳам испаниялик, футболчилар ҳам аъло даражада ўйин кўрсатишмоқда. Терма жамоангиз стандарт вазиятлардан яхши фойдаланар экан. Ўзбекистон терма жамоасига мундиалда омад тилайман”, - дейди Озарбойжон терма жамоаси футзалчиси Тиаго Телес.


Жаҳонгир Сотволдиев

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›