Тиаго Силва: "Умид қиламанки, Ибрагимович ПСЖ билан шартномани узайтиради"

Narzulla Saydullayev
5 дек 2015, 12:12
ПСЖ сардори Тиаго Силва жамоа ҳужумчиси Златан Ибрагимович Парижда узоқ муддатга қолишига ишонмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли швециялик футболчининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2016 йилда тугайди.

"Златан биз билан қолиши керак! У шартномани узайтиришини истайман. Ибрагимович жамоанинг муҳим ўйинчиси. Умид қиламанки, мавсум охиригача Златан шартномани узайтиради".

Кеча "Ницца"га қарши ўйинда (3:0) Ибрагимович дублга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lequipe.fr