UZ

Сўнгги янгиликлар

07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  2 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  6 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  219 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  9 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  8 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0

“The Independent” Эрматовни озарбайжонлик ҳакам деб ёзди Янгиликлар

“The Independent” Эрматовни озарбайжонлик ҳакам деб ёзди

Британиянинг энг машҳур нашрларидан бири “The Independent” кеча бўлиб ўтган Швейцария - Эквадор баҳсига шарҳ бераётиб, учрашувни бошқариб борган ФИФА рефериси Равшан Эрматовни озарбайжонлик ҳакам деб ёзди.
Хабарингиз бор, кеча ЖЧ-2014да “Е” гуруҳининг 1-тур баҳслари бўлиб ўтди. Бунда Швейцария терма жамоаси Эквадорга қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинни эса ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Эрматовга қанотларда Абдулҳамид Расулов билан Баҳодир Қўчқоров ёрдам беришди.

“The Independent” нашри эса ўз сайтига Эрматовни озарбайжонлик рефери деб ёзди.  Ўйинга шарҳ берган журналист бу борада шундай ёзган: “Ўйин дуранг натижа билан якунига етай деб турган бир пайтда Валон Бехрами бошлаб берган қарши ҳужумни Сеферович голга айлантирди. Бу вазиятда озарбайжонлик ҳакам Равшан Эрматов ўйинни давом эттиришга йўл қўйиб бериб жуда тўғри қарор қабул қилди”.

Энди “The Independent” Эрматовни озарбайжонлик ҳакам деб билиб ёзганми ё билмасданми, бунисидан хабаримиз йўқ. Лекин шуниси аниқки, газета Британияда 100 мингдан ошиқ тиражда чоп этилади ва сайтига ҳам жуда кўпчилик киради.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика