UZ

Сўнгги янгиликлар

01:37Инглиз ҳакамлари ВАРдан сўнг ўз қарорини оммага эълон қилишни бошлайди  0 01:00"Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл"  14 00:50Ниҳоят! Рэшфорд 5та ўйиндан сўнг МЮ қайдномасига киритилди  1 23:52Аббос Файзуллаев ва ЦСКАнинг бошқа футболчилари 158 нафар болакайларга қарши майдонга тушишди  1 23:43"Барселона" ваъдасининг устидан чиқа олмади  7 22:53U20 Осиё Кубогининг энг яхши дарвозабони "Пахтакор" билан хайрлашди  3 22:28Риан Исламов "Навбаҳор"га ўтди  4 22:02Испан клуби МЮ билан Антони борасида музокаралар ўтказмоқда  2 21:09"Пахтакор" ўз стадиони тайёр бўлгунча ўйинларни қайси аренада қабул қилади?  6 20:44Ҳоланд, Винисиус, Ямаль — дунёнинг энг қиммат футболчилари  18 20:20Слотт "Ливерпуль" ҳимоячиси жароҳат олганини маълум қилди  3 19:58Магуайр Аморим билан тен Ҳагни солиштирди  7 19:35"Қуёш чиқади. Биз қайтамиз" — Гвардиола  1 19:13"Манчестер Сити" нигериялик қанот ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:49Расман: Олег Зотеев – "Андижон" аъзоси!  5

Тезюрар поезди чиптасига пулимиз камлик қилади, Парижга бориш учун эса битта ғалаба кифоя Янгиликлар

Тезюрар поезди чиптасига пулимиз камлик қилади, Парижга бориш учун эса битта ғалаба кифоя

Сирли ва хавфли Индонезияга қарши кечадиган ярим финалдаги биргина ғалаба бизни Париждаги Олимпия ўйинлари йўлланмасидан ажратиб турибди.

Бугун "Темир хоним" қаддини кериб турган мамлакатга йўлланма чиптасини қўлга киритиш сари бўлган орзуларимиз ушалиш арафасида турибди. Биз ўз тарихимизда илк маротаба бешта халқани ўзида мужассамлаштирилган рамзга эга дунёвий мусобақа остонасида турибмиз. 

Осиё кубоги ярим финалида чемпионликка даъвогар жанубий кореяликларни Сеулга кузатиб юборган Индонезия билан тўқнаш келамиз.

Албатта, мазкур учрашувда иккала жамоада ҳам ғалаба қозониш истаги юқори.

Бироқ ғалаба қозониш истаги муҳим эмас — бу туйғу ҳар бир инсонда мавжуд. Унга қараганда ғалабагача босиб ўтилган тайёргарлик жараёни муҳимроқ. 

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси кечагина йиғилгани йўқ. Бунинг учун бир ўспириннинг университет талабаси бўлиб, уни эсон-омон тамомлагунича давр ўтди. Бу вақт ичида Тимур Кападзе шунқорлари ўз яшил майдонларимизда ўтказилган қитъа турнирида тажриба ошириб, ҳатто финалга қадар етиб борди. Шунингдек, Осиё ўйинлари ҳам қўшимча тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. 

Таркибнинг мукаммаллашуви эса жорий мусобақада ўз кучини кўрсатмоқда. Жумладан, "оқ бўрилар" тўртта ўйинда 12 маротаба рақиб қўрғонини ёриб ўтишга муваффақ бўлган ҳамда ўз дарвоза чегарасини ишончли сақлаган (4 та қуруқ ўйин) ҳолда бу борада энг яхши натижа қайд этиб турибди. Шунингдек, дарвозани ўққа тутиш (78 зарба), паслар аниқлиги (85%) борасида шоҳаншоҳ бўлиб турибди.

Ҳатто сўнгги йилларда муллажиринг эвазига дунёнинг мана-ман деган юлдуз футболчиларга "совчилик" қилаётган саудияликлар халта-халта пуллари билан қўллари калта-калта бўлди. Улар иштирокидаги ўйинга салкам ярим тайм қўшиб берилди, ўйинчилари яккажанг санъатидаги кўпгина усулларни ишлатиб кўришди, баъзилари эса миллий сериалларимиздаги актёрлар ўрганса арзидиган мастер-класслар ўтиб беришди. Аммо бу хийлаларнинг ҳеч бири кўзларида шижоат, юрагида Ватан туйғуси жўш уриб турган йигитларимизга ўтмади. Баъзи ўғлонларимиз мураббийининг майдонда жанг қилиш керак, деган сўзларини асл маъносида тушуниб ҳаракатланган рақиб футболчилари дастидан шикастланган бўлиши мумкин. Бироқ шуни унутмаслик керакки, оғриқ вақтинчалик, лекин ғалаба абадий қолади.

Гарчанд бугун финал бўлмаса-да, финалдан-да муҳимроқ учрашувни бизни кутиб турибди. Ўйин давомида нафақат футболчилар, балки сиз-у бизнинг юракларимиз одатдагидан шиддатлироқ уради, асабларимиз рубоб торларидай таранглашади ҳамда ғалабага хушбўй ҳид тараётган паловхонтўранинг қозондан чиқишини кутаётгандек интиқ бўламиз.

Ёдингизда бўлса, икки жамоа ўтган йили кунг-фу панданинг ватанида ўтказилган Осиё ўйинларининг нимчорак финалида ўзаро келишганди ва ўшанда қўшимча бўлимларда таркибимиздан тушиб қолган Шерзод Эсановнинг дубли эвазига кейинги босқичга йўл олгандик. Бу сафар эса мушкулимиз янада енгилроқ бўлишига ва беллашув тақдирини 90 дақиқа ичида ўз фойдамизга ҳал қилинишига тилакдошман.

Ўйлайманки, ғалабаларимиз салмоғи тезюрар поезди чипталарининг нархларидан ҳам юқорилай олади.


Оқил Абдубарноев

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика