Техник мағлубият ёзилмайди!
08 мар 2015 16:20
Янгиликлар
Техник мағлубият ёзилмайди!
Ҳақиқатдан ҳам Жасур Ҳасанов Ўзбекистон Кубоги финалида олган қизил карточкаси туфайли, ПФЛ доирасидаги биринчи ўйинни ўтказиб юбориши лозим эди.
Бу ҳақда "Локомотив" жамоаси билмаган ҳолда футболчини ўйин қайдномасига киритди. Агар жамоада матбуот котиби тизими тўғри йўлга қўйилганида шундай муаммо бўлмаган бўларди. Боиси клубларда статистика билан матбуот хизмати шуғулланади.
Бу ҳақда хабар топган "Пахтакор" раҳбарияти ўйинни бошидаёқ "Локомотив"ни огоҳлантирди. Натижада икки клуб келишган ҳолда, ўйин бошланмасиданоқ Жасур Ҳасановни майдонга тушишига рухсат бердилар.
Ўйиндан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманида, мазкур савол Самвел Бабаянга берилганида, у шундай жавоб берди:
- Биз бугун мағлубиятга учрадик, шундай экан, ёзув-чизувдан фойда йўқ. "Локомотив" ҳақли ғалаба қозонди.
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар